Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие иностранные компании должны платить налог в Узбекистане - читать buxgalter.uzКак защититься от налоговых доначислений с помощью ценовой политики - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: зачет НДС по автотранспорту - читать на buxgalter.uzОтчет по НДС за январь: ошибка в форме исправлена! - читать на buxgalter.uzКак подстроить систему ЭСФ под себя - читать на buxgalter.uzДильшод СУЛТАНОВ отвечает: целевые льготы по НДС - читать на buxgalter.uz

2018 йилдан бошлаб ёнғоқ навлари клонлаштирилади

23.11.2017

Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноатига ихтисослаштирилган “UzAgroExpo – 2017” ҳамда “UzProdExpo – 2017” XIII халқаро кўргазмалари бошланди, деб хабар беради ЎзА.

Кўргазмада кўргазмасида замонавий қишлоқ хўжалиги техникаси ва эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш, деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, ветеринария технологиялари ва маҳсулотларини қайта ишлаш, сақлаш ва ташишга ихтисослашган корхона-ташкилотлар маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Германия, Россия, Беларусь каби етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг янги қишлоқ хўжалиги техникалари тақдим этилган.

 

Стендларда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг кўплаб янги инновацион лойиҳалари билан танишиш мумкин. Лазерли ер текислаш ускунаси (ҳосилдорликни 20%га оширади), йўл-қурилиш, қишлоқ хўжалиги, коммунал тармоқ ва бошқа соҳалар техникасининг янги турлари, инновацион ветеринария препаратлари, вакциналар, антибиотиклар, витамин ва дезинфекцияловчи воситалар шулар жумласидандир.

 

Хусусан, интенсив боғлар барпо этиш бўйича бир қанча лойиҳа ҳавола этилган.

 

Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси технологи Илёс Ҳайдаров:

– Биз маҳаллий иқлим шароитимизга мослаштирилган ёнғоқ, бодом, писта ва зайтуннинг замонавий плантацияларини яратиш дастурини ишлаб чиқдик. Фермерларга ёнғоқзорлар ташкил қилишда амалий кўмак бераётирмиз. Ҳозир Самарқанд вилояти Жомбой туманида 500 гектарлик ёнғоқзор барпо этилди. Сурхондарё, Жиззах вилоятларида ерлар тайёрланмоқда. Лаборатория қурилмоқда, унда 2018 йилдан бошлаб четдан келтирилган ёнғоқ навларини клонлаштиришни йўлга қўямиз.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.