Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие проблемы возникли с отправкой отчетов по кодам 29 и 137 и как можно было бы их решить Как подготовиться к ежегодной инвентаризации ТМЦ Все документы по инвентаризации ТМЦ – в Buxgalter Pro Кто и по каким объектам уплачивает налог на имущество юридических лиц

2019 йилдаги даромадлар қачон ва қандай декларацияланади

08.05.2020

Читать на русском языке

ДСҚ ўзининг «Soliq xizmati xabarlari» телеграм-каналида 2019 йилдаги жисмоний шахсларнинг жами даромади тўғрисидаги декларацияни электрон шаклда жўнатиш мумкинлигини эслатди. ДСҚнинг жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича мутахассиси Жамолиддин ЖЎРАЕВ buxgalter.uz илтимосига кўра электрон шаклдаги декларацияни тақдим этиш бўйича босқичма-босқич йўриқномани тузди.

 

Нима сабабдан масофадан туриб декларация топшира олмаслигингиз мумкин

 

Мазкур йўриқномага қатъий амал қилган ҳолда декларацияни тўлдириб жўнатишга уриниб кўрдик, бироқ муваффақиятсизликка учрадик.

 

1-сабаб: берилган тушунтиришларга қарамай, декларацияга айнан нималарни қайд этиш кераклигини тушуниш жуда мушкул

 

Муаммони фақат ишлаб чиқувчилар қуйидаги йўл билан ҳал эта оладилар:

  • шакл формулировкаларини янада аниқлаштириб;
  • ҳар битта сатрни тўлдириш бўйича тушунтиришлар ва изоҳлар берилган расмий батафсил йўриқномани тузиб.

 

2-сабаб: «Солиқ декларацияларини жўнатиш» давлат хизматида кўрсатилган телефонлар орқали алоқа боғлаб бўлмади.

 

3-сабаб: электрон шаклнинг ўзида техник нуқсонлар мавжуд.

 

Мисол учун, «Қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа даромадлар бўйича имтиёзлар» сатрида бошқа сатрларда бўлганидек жавоб шакли йўқ. Бу ерда ўз хоҳишига кўра исталган миқдордаги имтиёзларни кўрсатиш, «ҳа» ёки «йўқ» деб жавоб бериш, ёхуд имтиёзларни тақдим этиш назарда тутилган норматив-ҳуқуқий ҳужжат номи ва реквизитларини қайд этиш мумкин. Ёхуд лозим деб топган ҳар қандай бошқа ахборотни исталган шаклда ёзишингиз мумкин. Бир сўз билан айтганда, ҳар бир тўлдирувчида ўз жавоб варианти бўлиши мумкин. Бундай бўлмаслиги керак. Ахборот тизимида ҳамма саволларга бир хил жавоб бериши шарт. Мисол учун, ушбу саволда норматив ҳужжатлар рўйхатидан солиқ имтиёзини тақдим этиш назарда тутилган керакли ҳужжатни танлаш таклиф этилиши мумкин.

 

Шу сабабли buxgalter.uz қуйидагиларни қатъиян тавсия этади:

  • Жамолиддин ЖЎРАЕВ йўриқномасидан фойдаланинг, у ДСҚ мутахассислари томонидан тузилган ва маъқулланган;
  • муваффақиятли жўнатган тақдирда ҳам туман ДСИ инспекторига қўнғироқ қилиб, декларациянгиз қабул қилинган-қилинмаганини аниқлаштиринг;
  • электрон декларацияни тўлдириш, жўнатиш ёки қабул қилингани ҳақида тасдиқнома олишнинг уддасидан чиқмасангиз, карантиндан кейин қоғоз шаклидаги декларацияни тўлдириш учун солиқ инспекциясига боринг.


Кимлар декларация топшириши керак

 

2019 йилда асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган солиқ тўловчилар, улардан тўлов манбаида даромад солиғи ушлаб қолинмаган бўлса, 2019 йилдаги жисмоний шахсларнинг жами даромади тўғрисидаги декларацияни топширишлари керак.

 

Улар қуйидаги даромадлар бўлиши мумкин:

  • мулкий;
  • илм-фан, адабиёт ва санъат асарларини яратганлик ҳамда улардан фойдаланганлик учун муаллифлик ҳақи тариқасида олинган;
  • моддий наф тарзидаги;
  • Ўзбекистон ҳудудидан ташқаридаги манбалардан олинган;
  • солиқ агентлари бўлмаган манбалардан олинган.  


Қандай қилиб ДСИга бормасдан даромадларни декларациялаш мумкин

 

Декларация тақдим этишнинг сўнгги куни – 1 апрель. 2020 йилда Президентнинг ПФ–5969-сон Фармони билан ушбу муддат 1 августгача узайтирилди. Бироқ хотиржамликка берилмай, декларацияни имкон қадар тез топширган маъқул. Акс ҳолда тақдим этишнинг сўнгги муддатини тасодифан ўтказиб юбориш мумкин, бу ҳолда солиқ органларида ўзларида мавжуд ахборот асосида солиқ ҳисоблашга асос бўлади.

 

Солиқ тўловчида доим декларация ёки  жами йиллик даромади тўғрисида тузатилган декларация тақдим этиш имкони борлигини назарда тутиш лозим. Бу ҳолда ЖШДСнинг узил-кесил суммаси ушбу декларацияни ҳисобга олган ҳолда аниқланади.

 

Электрон шаклдаги декларацияни жўнатиш учун сизга қуйидагилар керак бўлади:

  • жисмоний шахснинг шахсий ЭРИ (e–imzo.uz портали орқали ЭРИнинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки янгисини олиш мумкин);
  • ШЖБПҲ;
  • даромадлар тўланган жойлардан улар ҳақидаги маълумотномалар (уларни тўплаётганда солиқ тўловчининг шахсий кабинетидаги «Фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи» хизматидан фойдаланинг, етмаётган маълумотномаларни иш берувчи – даромад манбаидан сўраб олинг), шунингдек имтиёзларни олиш ҳуқуқини тасдиқловчи шартномалар ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар. Маълумотномалар фақат қоғоз ташувчида бўлса, ҳар бирини сканерланг ёки тиниқ қилиб суратга олинг.

 

Даромадларни декларациялаш учун қуйидагиларни амалга ошириш лозим:

  • my.soliq.uz порталидаги жисмоний шахснинг шахсий кабинетига кириш;
  • «Солиқ декларацияларини жўнатиш» хизматини танлаш;
  • 2007 йил таҳриридаги СК ва жадвалимизга амал қилиб, солиқ декларациясини тўлдириш. Жўнатишдан олдин тизим автоматик равишда ҳисоб-китоб қилиб, ортиқча тўланган ёки қўшимча тўланиши лозим бўлган сумма ҳақида сизга хабар беради;
  • ўзаро ҳисоб-китоб қилинг:

 

1) солиқлар ортиқча тўланганда шахсий кабинетдаги «ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш» хизматидан фойдаланинг (ушбу маблағлар келгусида солиқларни тўлаш ҳисобига ўтказиладиган бўлса, ҳаммасини шундайлигича қолдириш мумкин);

2) ЖШДС бўйича қарз бўлса, уни тўлов тизимлари ёрдамида сўндиринг.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_