Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:ИНСТРУКЦИЯ: как отражать код цифровой маркировки в ЭСФ и чеках онлайн-ККТ Инструкция: как оформлять ЭСФ при импорте услуг через комиссионера 82 товарных позиции освобождены от импортной таможенной пошлины Как определить цену сделки

2020 йилда нақд пул айланмаси қанча бўлган

23.01.2021

Читать на русском языке

Марказий банк ўтган йил якунлари бўйича мамлакатдаги нақд пул муомаласи тўғрисидаги таҳлилий шарҳни эълон қилди.

 

2020 йилда банклар орқали нақд пул айланмалари пандемия шароитида жорий этилган карантин даврида иқтисодий фаолликнинг пасайиши ва карантиндан сўнг қайта жонланиши таъсирида шаклланди.

 

2020 йилда банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 360,1 трлн сўмни ташкил этди ва бу кўрсаткич 2019 йилга нисбатан 25,4 фоизга ошди. Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 179,9 трлн сўмни, ўз навбатида, чиқим қилинган нақд пуллар 180,2 трлн сўмни ташкил этди.

 

Чораклар кесимида банклар кассаларига нақд пул тушумлари иккинчи чоракда анча камайган бўлса, тўртинчи чоракда (иккинчи чоракка нисбатан 76%га) кўпайди. Нақд пул тушумларининг ўсиш ҳажмининг қарийб 12,4 трлн сўми савдо ва пуллик хизматлардан, 6,2 трлн сўми банк хизматлари бўйича тушумлар ҳиссасига тўғри келди.

 

2020 йилда банклар кассалари (шу жумладан банкоматлар) орқали чиқим қилинган нақд пуллар 2019 йилга нисбатан қарийб 25%га ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 25,6 трлн сўмга (1,7 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.

 

Натижада банклардан берилган нақд пуллар таркибидан банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25%дан 34%га етди. Бунга иш ҳақи ва ижтимоий тўловларнинг банк карталари орқали тўлаш ҳажми ортганлиги сабаб бўлди.

 

Хусусан, 2020 йил январь ойида пенсия тўловларининг 17%и, иш ҳақи тўловларининг 66%и банк карталари орқали тўланган бўлса, йилнинг охирги декабрь ойида эса пенсия тўловларининг 31%и ҳамда иш ҳақи тўловларининг 83%и банк карталарига ўтказилди.

 

2020 йилда банк карталарига жами 180,5 трлн сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 62,2 трлн сўмлик (34,4%) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.

 

2020 йил давомида муомалага чиқарилган нақд пуллар таркибида уларнинг сўмдаги миқдори бўйича 100 000 сўмлик банкнотлар улуши – 27,3%га етган бўлса, 50 000 сўмликнинг улуши – 38,8%га, 10 000 сўмликнинг улуши – 15,7%га, 5000 сўмлик – 16,1%га тушди.

 

Бунинг натижасида муомалага чиқарилган банкнотлар сони 1,1 млрд донага (31%га) камайди. Бу аҳоли учун нақд пулдаги тўловларда қулайликлар яратишга хизмат қилади.

 

Чакана савдо ва аҳолига пуллик хизматлар соҳасидаги ҳисоб-китобларда қайтим пуллари (майда пуллар) сифатида фойдаланиш учун 2020 йил давомида қўшимча 17,1 млрд сўмлик янги тангалар муомалага чиқарилиб, уларнинг муомалада бўлган жами нақд пуллар таркибидаги миқдорий салмоғи 0,08%дан 0,13%га етди.  

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_