Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Почему налоговики заинтересовались машинами руководителей – читать на buxgalter.uzНа что обратить внимание в отчете по налогу с оборота за II квартал – читать на buxgalter.uzУчитываем долгосрочные контракты в Расчете налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЧто ГНУ отвечает на вопросы по пересдаче отчетности и ЭСФ – читать на buxgalter.uzНужно ли компенсировать неиспользованный отпуск иностранному специалисту – читать на buxgalter.uzГНК разъяснил позицию «камеральщиков» при пересдаче отчетов – читать на buxgalter.uzПересдача отчетов: что означает ошибка №45 – читать на buxgalter.uzКак отчитаться, если совокупный доход во II квартале превысил 1 млрд сум. – читать на buxgalter.uzПротиворечивый НДС при реализации импортного товара – читать на buxgalter.uz

2020 йилда олий ўқув юртларига ўқишга кириш тартиби белгиланди

06.06.2020

Читать на русском языке

4 июнь куни Бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев иштирокида ўтказилган брифингда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларига ҳужжатлар қандай қабул қилиниши, кириш имтиҳонлари қандай тартибда ўтказилиши ҳақида сўз юритилди.

 

Ҳужжатлар онлайн топширилади

 

Жорий йилда Ўзбекистондаги давлат олий таълим муассасаларига ҳужжатлар 15 июндан 15 июлгача онлайн-режимда қуйидагилар орқали қабул қилинади:

 

Талаб этиладиган ҳужжатлар:

1. Ўтган йиллардаги битирувчилар учун:

  • паспорт;
  • диплом;
  • чет тили бўйича билим даражаси тўғрисидаги сертификат;
  • имтиёзга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар (мавжуд бўлган тақдирда).

2. Жорий йилдаги битирувчилар учун:

  • паспорт;
  • аттестат (ҳужжатларни қабул қилиб олувчи уни маълумотлар базасидан электрон шаклда олади).

 

Фақат соҳага оид фанлар бўйича имтиҳонлар

 

Жорий йилда, истисно тариқасида, кириш имтиҳонлари фақат соҳага оид иккита фан бўйича ўтказилади (мажбурий учта фан – она тили, Ўзбекистон тарихи ва математика қўшилмайди). Баллар қуйидаги тартибда тақсимланади:

  • 1-блок – 30 та савол, ҳар бир тўғри жавоб учун 3,2 балл берилади, жами 96 балл тўплаш мумкин;
  • 2-блок – 30 та савол, ҳар бир тўғри жавоб учун – 3,1 балл, жами – 93 балл.

 

Тест саволларининг иккита блоки бўйича энг юқори балл худди ўтган йилдагидек 189 баллни ташкил этади. Тестларни ечиш учун 3 соат берилади.

 

Имтиҳон топширувчилар бинога карантин талабларини ҳисобга олган ҳолда киритилади. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги маълумотларига кўра, имтиҳонлар 64 та бинода уч сменада (7.30 да, 11.30 ва 15.30 да) ўтказилади. Ҳар бир сменада 25 минг абитуриент бўлади, ҳар бир тест иштирокчига 3 кв.м жой ажратилади.

 

Тест синовлари қаторида умумий таълим йўналишлари бўйича 11 июлдан 20 июлгача, алоҳида иқтидор талаб этиладиган йўналишлар бўйича 25 июлдан 10 августгача касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказилади.

 

Карантин чоралари узайтириладиган бўлса, касбий (ижодий) имтиҳонлар ўтказиладиган муддатлар ўзгартирилиши мумкин. Ижодий имтиҳонлар соддалаштирилган дастур ва тартиб бўйича баҳоланади. Бунда:

  • бир абитуриентга 1 соатдан ортиқ вақт ажратилади;
  • бир абитуриент ўқув муассасасига 1 марта киритилади.

 

Тест жараёни телевидение орқали жонли эфирда намойиш этилади ҳамда Интернет орқали кўриш мумкин бўлади. Абитуриентларни ташқарида кутиб турувчи қариндошлар сони чекланади.

 

Лола Абдуазимова.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_