Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
К чему приведет новый проект НПА по проверкам? – читать на buxgalter.uzЧто учесть в «бухгалтерской» Учетной политике – читать на buxgalter.uzСтавка соцналога 1% продлена до конца года – читать на buxgalter.uzКакой метод начисления амортизации выгоднее в условиях карантина – читать на buxgalter.uzКак вернуть НДФЛ с доходов от аренды – читать на buxgalter.uz

2020 йилги Давлат дастури ижроси ва янги қонунлар

24.07.2020

Читать на русском языке

 

22 июль куни Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди.

 

Аввал депутатлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йилги Давлат дастури бажарилишининг бориши тўғрисидаги ҳисоботини тингладилар. Биринчи ярим йилликда бажарилиши назарда тутилган 118 банддан:

  • 64 таси тўлиқ бажарилган;
  • 36 таси юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳалари кўриб чиқилмоқда;
  • 15 та банднинг муддати узайтирилган;
  • 3 та банднинг ижроси бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Парламентарийлар «Рақамли Ўзбекистон – 2030» ҳамда 2020 йил учун аҳоли бандлигини таъминлаш ва янги иш ўринларини ташкил этиш давлат дастурларини ишлаб чиқиш кечикаётганига эътиборни қаратдилар. Ҳисобот юзасидан ҳар бир партия фракцияси ўз нуқтаи назарини, фикр-мулоҳаза ва таклифларини баён қилди, келгусида амалга ошириладиган устувор вазифаларни белгилади. Қизғин муҳокамалардан сўнг Ҳукумат ҳисоботи тасдиқланди.

 

Сўнг қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

 

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Эслатиб ўтамиз, у биринчи ўқишдан сўнг маромига етказиш мақсадида масъул қўмитага қайтарилган эди. Вазирликлар ва экспертларнинг таклиф ва тавсиялари асосида қонун ҳужжатига тузатишлар киритилди.

 

Ҳужжат билан ногиронлиги бўлган шахслар учун қулай жисмоний муҳит – бинолар, транспорт, ахборот ва алоқалардан фойдаланиш имкониятини яратиш, шунингдек ижтимоий, иқтисодий, маданий муҳит, соғлиқни сақлаш ва таълим хизматларининг турли хилдаги турларидан фойдаланиш учун имкониятлар яратиш назарда тутилган. Ҳудудларда ташкил этилган тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари, 18 ёшгача бўлган болаларни эса педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ногиронлиги бўлган шахс деб топадилар. Қонунда реабилитациянинг барча турлари, унинг мақсад ва вазифалари ҳам очиб берилган.

 

«Наркологик касалликлар профилактикаси ва уларни даволаш тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди. Унда қуйидаги нормалар ўз аксини топган:

  • наркологик касалликларга чалинган шахсларга наркологик ёрдам кўрсатиш масалалари, шу жумладан профилактика ва диспансер кузатуви;
  • уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;
  • бундай шахсларнинг даволанишга розилигини олиш, шу билан бирга уларнинг розилигини олмасдан даволаш мумкин бўлган ҳолатлар;
  • наркологик касалликларга чалинган шахслар тўғрисида маълумотлар тақдим этиш механизми.

 

Ҳужжат билан меҳнат терапиясини қўллаш тартиби ҳам белгиланган. Масалан, мажбурий даволанаётган ва меҳнат терапияси тартибида меҳнат фаолиятига жалб қилинган шахсларга корхоналар томонидан амалдаги нормалар, нархлар, меҳнатга ҳақ тўлаш шартларидан келиб чиққан ҳолда иш ҳақи ҳисобланади.

 

«Хусусий бандлик агентликлари тўғрисида»ги Қонунга киритиладиган тузатишлар муҳокама қилинди, уларга мувофиқ:

  • улар томонидан кўрсатиладиган ахборот ва маслаҳат хизматлари учун олинадиган ҳақ миқдори аниқ қилиб белгиланмоқда;  
  • хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномаларни реал вақт режимида – «LaborMigration» дастурий мажмуасида мажбурий рўйхатдан ўтказиш жорий этилмоқда;
  • мамлакатимиздан ташқарида иш қидираётган шахсларга зарур пайтда ваколатли органлар билан боғланишга доир ахборот-маълумотлар алмашиш тизими йўлга қўйилмоқда;
  • Меҳнат вазирлигига хусусий бандлик агентликлари фаолиятини уларнинг молия-хўжалик фаолиятига аралашмаган ҳолда текшириш ваколати берилмоқда.

 

Бундан ташқари, «Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида» ҳамда «Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида»ги қонунлардан келиб чиқадиган тузатишлар пакети қабул қилинди:

  • ёш болани парвариш қилаётган аёлнинг ҳуқуқларини бузганлик учун жавобгарликни белгиловчи ЖК моддасига тузатиш киритилмоқда, – қонунга биноан ёш болани парвариш қилиш бўйича мажбуриятни эркаклар ҳам бажариши мумкин;
  • МЖТК тазйиқ ва зўравонлик содир этган ёки содир этишга мойил бўлган шахс томонидан ҳимоя ордери талабларини бажармаганлик учун жавобгарлик ҳақидаги янги модда билан тўлдирилади;
  • тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг – етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ҳамда маънавий зиённи компенсация қилиш юзасидан даъволари давлат божидан озод қилинади.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_