Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

2020 йилги Давлат дастури лойиҳаси ишлаб чиқилди

11.02.2020

Читать на русском языке

 

У 320 банддан иборат бўлиб, уларни амалга оширишга 17,5 трлн сўм ва 9,6 млрд АҚШ долларини йўналтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ўзининг Телеграм-каналида хабар берди.

 

Иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига 109 та банд бағишланган, яна 91 та банд ижтимоий соҳага, 51 та  – хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда ташқи сиёсатни амалга оширишга, 41 – та давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга ва 28 та банд – суд-ҳуқуқ тизимига ажратилган.

 

2020 йилги Давлат дастури тўғрисидаги Президент Фармони лойиҳаси 11 февраль сешанба куни жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.

 

Эслатиб ўтамиз, 2017-2021 йилларда ҳар йилги давлат дастурлари тасдиқланган Ҳаракатлар стратегияси доирасида давлатни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича амалга оширилади. Жорий  йил мамлакатимизда  “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”, деб эълон қилинди. 24 январь куни Олий Мажлисга мурожаатнома билан чиқишида, Президент ўз администрациясига Ҳукумат билан биргаликда Парламент палаталари билан 20 кун муддатда 2020 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасини пухта тайёрлаб, тасдиқлаш учун киритишни топширди.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2020-10-27
  • USD:10359.88 (+0.00) сум
  • EUR:12285.78 (+0.00) сум
  • RUB:136.11 (+0.00) сум