Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

2021 йил учун Давлат бюджети: фуқароларнинг даромадлари ошди

16.03.2022

Читать на русском языке

Молия вазирлиги “Давлат бюджети даромадларининг 2021 йилдаги ижроси бўйича дастлабки натижалар” ҳисоботини эълон қилди. Ушбу ҳужжатнинг муҳим кўрсаткичларини тақдим қиламиз.

 

2021 йилда Давлат бюджети даромадлари 164,7 трлн сўмни ташкил этди ёки 2020 йилга нисбатан 31,7 трлн сўмга (+23,9%) кўп бўлди. Солиқ органлари маъмуриятчилигидаги тушумлар 2021 йилда 127,9 трлн сўмни ташкил этди. Шунингдек, даромади ошган ходимлар сони ҳам кўпайди.


Иш ҳақи даражасининг динамикаси

Т/р

Иш ҳақи миқдори (сўмда)

2020 йил ноябрь

2021 йил ноябрь

тўловчилар

сони,

минг киши

Улуши

(%)

тўловчилар

сони,

минг киши

Улуши

(%)

1.

1 млн сўмгача

1 769,6

40

1 616,8

34,5

2.

1 млн сўмдан 2 млн сўмгача

1 199,5

27,1

1 130,1

24,1

3.

2 млн сўмдан 4 млн сўмгача

987,2

22,3

1 157,4

24,7

4.

4 млн сўмдан 5 млн сўмгача

162,4

3,7

268,4

5,7

5.

5,0 млн сўм ва ундан ортиқ

304,2

6,9

513,2

11

 

Жами:

4 422,9

4 685,9

 

2021 йилда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича тушумлар 18,9 трлн сўмни ташкил этди (3,8 трлн сўмга ўсди). Хусусан, иш берувчилар тўлов манбаида ушлаб қоладиган солиқ 17,5 трлн сўмни ташкил этди, ўсиш - 3,4 трлн сўм.

 

Қуйидагилар тушумлар ошишининг асосий омилларидир:

  • иқтисодий фаолликнинг тикланиши;
  • бюджет секторида энг кам иш ҳақи миқдорининг 2020 йил билан солиштирганда ўртача 12,8%га ошиши;
  • 2020 йилда вақтинча тўхтатиб қўйилган бюджет ташкилотларида моддий рағбатлантириш тўловларининг 2021 йил бошидан қисман тикланиши;
  • хусусий секторда ишловчилар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг легаллаштирилиши.

 

Якка тартибдаги тадбиркорлардан бюджетга тушумлар - 396,7 млрд сўм, бу 2020 йил билан солиштирганда 110,4 млрд сўмга кўп.

 

2021 йилда Давлат бюджети даромадлари таркибидаги бевосита (35,8%) ва билвосита солиқларнинг (34,2%) нисбати сақланиб қолди.

 

Давлат бюджети даромадлари таркибига сўнгги уч йилдаги солиқ сиёсати чораларининг ўзгартирилиши, илгари берилган солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши, иқтисодиёт секторларида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳисобига солиқ базасининг кенгайтирилиши, шунингдек хом ашё товарлари нархларининг динамикаси таъсир кўрсатди.

 

Солиқ тушумлари таркибининг ўзгариши солиқларнинг айрим турлари бўйича солиқ тўловчилар сонининг кўпайиши билан ҳам боғлиқ.

(трлн сўм)

Солиқларнинг турлари

2020 йил

(йил охирига келиб)

2021 йил

(йил охирига келиб)

ўсиш

Қўшилган қиймат солиғи

112 336

145 434

33 098

Айланмадан олинадиган солиқ

208 091

299 036

90 945

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ

58 856

69 353

10 497

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

158 675

170 539

11 864

Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ

141 204

154 731

13 527

 

2021 йилда билвосита солиқлар бўйича тушумлар ўтган йил билан солиштирганда 9,9 трлн сўмга (21,2%) ошиб, 56,3   трлн сўмни ташкил этди.

 

2021 йилда солиқ ва божхона органлари томонидан маъмурлаштириладиган ҚҚС бўйича тушумлар 52,8 трлн сўмни ташкил этди (қоплаш суммаларини ҳисобга олмаганда) ёки 2020 йил билан солиштирганда 12,6 трлн сўмга ошди.

 

2021 йилда акциз солиғи тушумлари 2020 йил билан солиштирганда 1,4 трлн сўмга ошди ва 13,1 трлн сўмни ташкил этди, божхона божи тушуми 4,8 трлн сўмни ташкил этди ёки 2020 йил билан солиштирганда 1,2 трлн. сўмга ошди.

 

2021 йилда фойда солиғи бўйича тушумлар 38,4 трлн сўмни ташкил этиб, бир йилда 9,7 трлн. сўмга ошди. Фойда солиғининг умумий тушумларидан 25,7 трлн сўм ёки 67% олтин ва мис қазиб чиқарувчи корхоналарга тўғри келади. Фойда солиғини тўлаган қолган солиқ тўловчиларнинг улушига 12,6 трлн сўм тўғри келади ёки 2020 йил билан солиштирганда 36,7%га ошган.

 

2021 йилда ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи бўйича умумий тушумлар 23 трлн сўмни ташкил этди. Бу 2020 йил билан солиштирганда 1,8 трлн сўмга кўп. 2021 йилда ресурс солиқлари ва мол-мулк солиғи бўйича даромадларнинг асосий улуши аввалгидек 68,6%и ер қаъридан фойдаланганлик учун солиққа тўғри келади. Ушбу солиқ бўйича тушумларнинг асосий улуши (74%) давлат улушига эга тоғ-кон саноати корхоналарига тўғри келади.

 

Бошқа даромадлар ва солиқ бўлмаган тўловлар бўйича тушумлар 2021 йилда 26,4 трлн сўмни (131,8%) ташкил этди. Тушумларнинг асосий қисми давлат корхоналари тўлайдиган дивидендларга тўғри келади (14 трлн сўм). Қолган даромадлар, хусусан, давлат активларини хусусийлаштиришдан даромадлар, автотранспорт воситалари учун «чиройли» рақамлар сотишдан даромадлар, автотранспорт воситалари учун утиллаштириш йиғими, давлат божи, йиғимлар, жарималар ва бошқаларни ўз ичига олади.