Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:12 дел для главбуха до конца 2021 года 12 НПА, повлиявших на «коммерческую» медицину в 2021 году Как подстроиться под последние нововведения в чеках онлайн-ККТ Как без ошибок отразить данные онлайн-ККТ в персональном кабинете налогоплательщика и расчете по налогу

2022 йил учун давлат бюджети қандай бўлади

02.11.2021

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида 1 ноябрь куни 2022 йил учун солиқ тушумлари ҳамда бюджет параметрлари юзасидан йиғилиш ўтказилди.

 

Келгуси йилга мўлжалланган давлат бюджети лойиҳасида ижтимоий йўналишларга катта эътибор қаратилган. Хусусан, таълим ва тиббиёт тизимига 58 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган. Президент томонидан бу маблағга қўшимча тарзда яна 12 трлн сўм ажратиш таклифи билдирилди. Чунки ҳудудлардаги эҳтиёж ва аҳоли талабидан келиб чиқиб, келгуси йилда 55 та янги дастур амалга оширилиши белгиланган.

 

Жумладан, чекка жойларда 1 минг 600 та болалар боғчаси ташкил этиш, Миллий таълим дастури доирасида 40 та янги мактаб қуриш ва 235 тасини таъмирлаш мўлжалланган.  Бакалавр йўналишида давлат грантлари, магистратура ва докторантурага қабуллар сонини ошириш, ётоқхоналар қуришга субсидия бериш кўзда тутилган.

 

Тиббиётнинг бирламчи бўғинини ривожлантириш ҳамда ҳудудларда юқори технологик тиббий хизматларни жорий этишга келгуси йилда жами 8 трлн сўм ажратилиши мўлжалланмоқда. Коронавирусга қарши эмланганлар сонини 17 млн нафарга етказиш, эҳтиёжманд аҳолига ихтисослашган тиббий хизматлар учун ҳам зарур маблағ ажратилади.

 

Муаллим ва шифокорларнинг ойлик иш ҳақи босқичма-босқич оширилади. Президент томонидан бунинг учун қўшимча маблағ йўналтириш таклиф қилинди.

 

Уй-жойлар ва ижтимоий объектлар қуриш, маҳаллаларни обод этиш чора-тадбирлари учун 26 трлн сўм ажратилиши режалаштирилган.

 

Бюджет тизимида молиявий назорат кучайтирилади. Бунинг учун темир интизом билан, давлат харидлари тизимида ошкораликни кучайтириш зарурлиги қайд этилди. Молия вазирлигига келгуси йил 1 январдан тендерларни инсон омилисиз ўтказиш тизимини жорий қилиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, барча бюджет ташкилотлари бухгалтерияси тўлиқ рақамлаштирилади.

 

Давлатимиз раҳбари бюджет лойиҳасини маҳаллий кенгашлар, тадбиркорлар ва аҳоли билан муҳокама қилиш, уларнинг таклифларини Олий Мажлисга муҳокамага киритиш лозимлигини таъкидлади.

 

Курс валют

2021-11-26
  • USD:10757.57 (+0.00) сум
  • EUR:12074.30 (+0.00) сум
  • RUB:144.34 (+0.00) сум