Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzПочему проект объединения ЭТТН и ЭСФ должен пройти широкое общественное обсуждение Почему ЭСФ по процентным доходам каждому заемщику будут неэффективны Как учитывать ремонт основных средств с 1 января 2025 года

2023 йил – Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили

22.12.2022

Читать на русском языке

Президент парламентга ва Ўзбекистон халқига мурожаатнома билан чиқди. Унинг иқтисодий соҳага оид энг муҳим жиҳатлари – бизнинг шарҳимизда.

  

Шавкат Мирзиёев 2023 йилни “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” деб эълон қилишни таклиф этди.

 

Президент юртимизда бир қатор ютуқларга эришилганини, хусусан, кенг кўламли ва самарали ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти ҳажми илк бор $80 млрд дан ошганини қайд этди. Шу йилнинг ўзида иқтисодиётимизга $8 млрд тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилган, экспорт эса $19 млрд га етган.

 

Вазирлик ва идоралар сонини икки баравардан ортиқ – 28 тагача, шунингдек давлат хизматчилари сонини 30−35%га қисқартириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, вазирлар ва ҳудудлар раҳбарларига қўйиладиган талаблар оширилади. «Қўл бошқаруви»дан ихчам ва самарали давлат бошқаруви тизимига ўтилади.

 

2023 йилда тайёр маҳсулотларни экспорт қилиш ҳажмини қўшимча $4 млрд га ошириш вазифаси қўйилмоқда. Тўқимачилик, электр техника, чарм пойабзал ва бошқа тайёр маҳсулотларни етказиб бериш ҳажми камида икки баравар оширилади.

 

«Янги Ўзбекистон – рақобатбардош маҳсулотлар юрти» дастури ўз самарасини бермоқда. Бир йил ичида қарийб 2 мингта тадбиркор илк бор хорижий бозорларга чиқди. Кейинги йилда экспорт қилувчиларнинг транспорт ва бошқа харажатларини қоплаш амалиёти давом эттирилади.

 

Республикада уй-жойлар қуриш ҳажми 1,5 баравар оширилади. Бундан ташқари, фуқароларни муносиб уй-жой билан таъминлаш тўғрисидаги қоида мамлакат Конституциясига киритилиши мумкин.

 

Ипотека дастури доирасида биринчи навбатда турар жойга эҳтиёжи бор ёш оилалар учун энг қулай шартлар асосида уй-жойлар барпо этилади.

 

Жамоат транспорти соҳасидаги вазият тубдан ўзгартирилади. Тошкент шаҳри учун 1 000 та автобус сотиб олиш ва 7 та ер усти метро станциясини очишдан ташқари, 2023 йилда ҳудудлар 1 000 та автобус олади.

 

Устюртнинг юқори истиқболга эга чуқур қатламларида (6 км дан кўп) газ қазиб чиқариш ишлари бошланади, қидирув ишларига йирик хорижий инвесторлар жалб қилинади. Газ қазиб чиқаришга олдин берилган барча лицензиялар қайта кўриб чиқилади.

 

Тарифлар босқичма-босқич бозор нархларига ўтказилади. Сўнгги олти йилда Ўзбекистон аҳолиси сони 13%га ошди, саноат корхоналари сони эса – 2 баравар, 45 мингтадан 100 мингтага етди. Натижада электр энергиясига бўлган талаб камида 35%га ошиб, йилдан-йилга ортиб бормоқда.

 

Иқтисодиёт барқарор ривожланиши учун энергетика секторига $25−30 млрд сарфлаш зарур. Фақат хусусий инвестицияларни жалб қилиб, бунга эришиш мумкин.

 

Йил бошидан буён 1 500 МВт қувватга эга 7 та электр станцияси ишга туширилди. Кейинги йилда 4 500 МВт қувватга эга 11 та йирик лойиҳа якунланади.

 

Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Фарғона ва Тошкент вилоятларида қуриладиган қуёш ва шамол электр станциялари ҳисобига қўшимча 14 млрд кВт электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг ҳисобига аҳолига электр энергияси узатиш ҳажми 50%га оширилади.

 

Президент мурожаатномада ажратилаётган маблағлар ҳар бир беморга етиб бориши учун давлат тиббий суғуртасига ўтиш тезлаштирилишини қайд этди. Келаси йили бу тизим Тошкент шаҳрида ишга туширилади, сўнг босқичма-босқич бошқа ҳудудларда ҳам жорий қилинади.