Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2024–2026 йиллар учун солиқ-божхона сиёсатининг асосий йўналишлари билан Бюджетномани, шунингдек 2024 йил учун Давлат бюджети тўғрисида қонун лойиҳасини тақдим этди. Buxgalter.uz 2024 йилда тадбиркорлик субъектларига солиқ солишга нисбатан таклиф қилинаётган ўзгартиришлар шарҳини тайёрлади.
Асосий солиқлар
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги қуйидаги солиқлар ставкаларини 2024 йил учун сақлаб қолишни таклиф қилмоқда:
- фойда солиғи (15 %, айрим тоифалар учун – 20 %);
- ҚҚС – 12 %;
- ЖШДС – 12 %;
- ижтимоий солиқ: бюджет ташкилотлари – 25 %, қолганлар – 12 %;
- айланмадан олинадиган солиқ – 4 %.
2024 йил 1 февралдан бошлаб қатъий белгиланган миқдордаги ЖШДС ставкаларини ошириш таклиф қилинмоқда. Улар 10%га ўсиши кўзда тутилмоқда.
2024 йил 1 январдан бошлаб қатъий белгиланган суммадаги айланмадан олинадиган солиқнинг ставкаларини ўзгартириш таклиф қилинмоқда. Айланмаси 500 млн сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун солиқ миқдорини йилига ҳозирги 20 млн сўмдан 25 млн сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда. Айланмаси 500 млн сўмдан 1 млрд сўмгача бўлган солиқ тўловчилар учун эса – ҳозирги 30 млн сўмдан 34 млн сўмгача ошириш таклиф қилинмоқда.
Давомини Buxgalter.uz да ўқинг.