Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

22 та чорраҳада светофорнинг қизил чироғига ўнгга бурилишга рухсат берилади

28.09.2018

Читать на русском языке


Тошкентда светофорнинг қизил чироғига ўнгга бурилишга рухсат берадиган янги йўл белгиларини ўрнатиш бошланди, дея хабар қилади ЎзА.

 

Ушбу йўл белгиси чорраҳаларда транспорт ўтказувчанлигини ошириш учун мўлжалланган. Бу йўл белгиси ўрнатилган чорраҳалардаги камералар томонидан светофорнинг қизил чироғига ўнгга бурилиш қоидабузарлик сифатида қайд этилмайди.

 

Шуни ёдда тутиш лозимки, Йўл ҳаракати қоидаларига асосан бу белги ҳеч қандай устуворлик бермайди: автомобилчилар барча ҳаракат иштирокчиларига (пиёдаларга ҳам) йўл беришлари керак ва фақат шундан кейин ўнгга ҳаракатланишни давом эттиришлари мумкин.

 

Белгилар қуйидаги манзиллар бўйича ўрнатилади:

1) Фурқат – Ислом Каримов  чорраҳаси; 

2) Афросиёб – Бешёғоч кўчалари  чорраҳаси; 

3) Фаробий – ТҲАЙ кўчалари  чорраҳаси 

4) Шароф Рашидов – Абдулла Қодирий кўчалари  чорраҳаси;

5) Шароф Рашидов – Навоий кўчалари  чорраҳаси ;

6) Навоий – Амир Темур кўчалари  чорраҳаси;

7) Осиё – Амир Темур кўчалари  чорраҳаси; 

8) Осиё – Оққўрғон кўчалари  чорраҳаси; 

9) Мирзо Улуғбек – Паркент кўчалари  чорраҳаси; 

10) Ислом Каримов – Амир Темур кўчалари  чорраҳаси; 

11) Қатортол – Муқимий кўчалари  чорраҳаси; 

12) Чилонзор – Чўпонота кўчалари  чорраҳаси

13) Чилонзор – КҲАЙ кўчалари  чорраҳаси

14) Уйғур – Бешқайрағоч кўчалари  чорраҳаси; 

15) Талабалар – Қамарнисо кўчалари  чорраҳаси; 

16) Беруний – Сақичмон кўчалари  чорраҳаси;

17) КҲАЙ – Кичик Бешёғоч кўчалари  чорраҳаси; 

18) КҲАЙ – Қатортол кўчалари  чорраҳаси; 

19) КҲАЙ – Шароф Рашидов кўчалари  чорраҳаси;

20) КҲАЙ – Беруний кўчалари  чорраҳаси; 

21) Қорасарой – Нурафшон кўчалари  чорраҳаси; 

22) Нурафшон – Сағбон кўчалари  чорраҳаси.

 

Тошкентнинг батафсил харитаси билан «Менинг шаҳрим» сервисида танишиш мумкин.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум