Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Адлия органларининг фаолияти вақт талабига биноан ўзгармоқда

24.04.2017

Бу ҳақда Ҳайъат мажлисида  Адлия вазири Музраф Икромов халқимиз учун амалга оширилган ишлар ва жорий йилда бажарилиши лозим бўлган вазифалар тақдим этилган маълумотида таъкидлади.

Жорий йилнинг бошидан 45 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат, шу жумладан 7 та қонун лойиҳалари ишлаб чиқилиб, Вазирлар Махкамасига киритилди. 728 та қонун ҳужжатлари лойиҳалари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ортган!

 

Бундан ташкари, ўрганишларда аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича кўрилган чоралар натижасида 254 нафар шахс маъмурий, 1 105 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

 

Ўзбекистон фуқаролари ва тадбиркорларидан келиб тушган 44 мингдан ортиқ мурожаатлар мазмунан кўриб чиқилиб, ҳал этилди. Судларга киритилган 14 млрд. сўмлик даъволар қаноатлантирилди. Аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 18 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди.

 

Давлат нотариал идоралари томонидан қарийб 122 млрд. сўм, ФҲДЁ органлари томонидан 9,5 млрд. сўм давлат божи ва герб йиғимлари ундирилди. Суд ижро органлари томонидан 6 трлн. сўмга яқин қийматдаги ижро ҳужжатларининг ижроси  тамомланди.

 

Мамлакатимизда «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари» йилида адлия органларига 44 мингдан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, ушбу рақам 2016  йилнинг шу даврига нисбатан қарийб икки баробар кўпайди. Уларнинг 16 мингдан ортиғи Президентнинг виртуал қабулхонаси орқали келган. Шунингдек, адлия органлари ходимларининг жойларда ташкил этилган Халқ қабулхоналари ишида масъул ҳамда фаол иштирок этиши натижасида, 700 нафардан ортиқ фуқароларнинг муаммоларини ҳал этишда амалий ёрдам кўрсатилди. Мурожаатларнинг ижобий ҳал этилиши натижасида,  8 минг нафарга яқин фуқаро ва тадбиркорлар ҳуқуқларини тиклашга эришилди.

 

Бу ижобий кўрсаткичлар давлат раҳбарининг 2017 йил 11 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш масалалари  билан  боғлиқ эди.

 

Бунда, Президентнинг ҳужжатлари ва топшириқлари ўз вақтида ва натижали бажарилиши, шунингдек ваколатли органларга киритиладиган ҳужжатлар ва таклифлар лойиҳаларини, ҳисоб-китобларнинг асосланганлигини, кафолатланган молиялаштириш манбалари ва эришиладиган прогноз натижаларининг аниқлигини назарда тутган ҳолда, пухта ишлаб чиқиш таъминланиши учун вазирлик ва идоралар раҳбарларининг шахсан жавобгар этиб белгиланганлигидан келиб чиқиб адлия органлари ва муассасаларида ижро интизомини янада кучайтириш лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

 

Аммо, вазирлик таркибий бўлинмалари раҳбарлари ва масъул ходимларининг қонунлар, Президент ва Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифа ва тадбирлар ижросини ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ таъминлаш бўйича масъулиятини   янада ошириш кераклиги қатъий белгилаб қўйилиши зарур.  Ҳайъат мажлисида ўтган давр давомида бажарилган ишлар  танкидий ва атрофлича таҳлил этилди: ютуқлар билан бирга айрим адлия органлари ва муассасалари томонидан фаолиятда йўл қўйилган хато ва камчиликлар танқид қилинди. Ижро интизомини мустахкамлаш, фаолиятни тизимли равишда режалаштиришни амалга ошириш, назорат ва мониторинг тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, муаммоларни келтириб чиқараётган сабаб ҳамда шароитларни аниқлаш юзасидан  масъулларга тегишли кўрсатмалар  берилди.

Алам АКОБИРОВ,  

 Адлия вазирлиги Ахборот хизмати катта маслаҳатчиси.

 

Курс валют

2017-11-14
  • USD:8069.29 (+1.67) сум
  • EUR:9403.14 (+35.83) сум
  • RUB:136.26 (--0.36) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.