Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластиковой картой - читайте на buxgalter.uzКак отнести в зачет НДС по авиабилету - читать на buxgalter.uz

Адвокатлик тузилмалари учун янги номенклатура тасдиқланди

07.12.2017

 

Адвокатлар палатаси раисининг 20.11.2017 йилдаги 1-кх-сон буйруғи билан Адвокатлик тузилмаларининг янгиланган намунавий ишлар номенклатураси тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг расмий сайтида хабар берилади.

 

Бу адвокатлик тузилмалари фаолиятида ҳужжатлар билан ишлашни соддалаштириш ва ходимлар учун қулайликлар яратишга хизмат қилади, дейилади хабарда.  Янги ишлар номенклатураси 2017 йил 1 декабрдан жорий этилди.

 

Агар аввал ҳар бир адвокатлик тузилмасида 60 дан ортиқ ишлар ва 29 та китоб юритиш зарур бўлган бўлса, эндиликда фақат 10 та иш (яъни ишлар сони 6 марта қисқарди) ва 7 та рўйхатга олиш китобини (қисқартириш – 4 марта) юритиш тавсия этилади.

 

Буйруқни тайёрлашда тажрибали амалиётчиларнинг таклифлари ҳам инобатга олинган. Янги намунавий ишлар номенклатураси ва китоблар билан ҳавола бўйича танишиш мумкин.