Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Аёл ва тадбиркорлик

21.06.2017

“Тадбиркор қизнинг энг яхши лойиҳаси-2017 йил”  ҳамда Маҳалланинг энг намунали тадбиркор аёли” танловлари бўйича Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси  ўринбосари Гулнора МАЪРУФОВАнинг шарҳи 

 

Ўтган 2016 йилдаги танлов, Хотин-қизлар қўмиталари, банк тизими ва ҳамкор ташкилотларнинг саъй-ҳаракатлари самарасида касб-ҳунар коллежларини битирган қизларни иш билан таъминлашда салмоқли натижаларга эришилди. Тадбиркорлик билан шуғулланиш истагидаги икки ярим минг нафарга яқин қизга кредитлар берилди. 

 

Танлов доирасида юртимизнинг ҳар бир касб-хунар коллежининг битирувчи қизлари билан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бу борада қонун хужжатларида белгиланган имтиёзлар, преференциялар тўғрисида ўн мингдан ортиқ очиқ мулоқот, кўргазма ва семинарлар ташкил этилди, 17 657 нафар битирувчи қизларнинг бизнес лойиҳалари  шакллантирилди.

 

Жорий йилда ўтказиладиган танловнинг қуйи босқичларида жами 1410 та касб-ҳунар коллежларининг 223 минг 132 нафар битирувчи қизларидан 16 177 нафари кредит олиб ўз ишини бошлаш истагини билдирган. Ҳозирги кунда  2213  та ўқув курслари  ўтказилиб, унда  114855  нафар битирувчи қизлар иштирок этишди.

 

2017 йил 19 май ҳолатига банк тузилмалари томонидан касб-ҳунар  коллежлари битирувчиларининг тадбиркорлик фаолиятларини  ташкил этиш, уларнинг ўз бизнесларини йўлга қўйишлари ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ лойиҳаларини молиялаштириш  учун  11 млрд. сўм миқдорида имтиёзли микрокредитлар ажратилди.

 

Хотин-қизлар қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, “Тадбиркор аёл” Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси, Марказий банк, Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерацияси, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди билан ҳамкорликда қўшма чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, унда 2017 йил учун амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

 

Маҳаллаларда хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳалладан биттадан энг яхши деб топилган бизнес лойиҳаси ўрганиб чиқилади ва туман (шаҳар) ишчи гуруҳига тақдим этилиб, ғолиблар 1-2-3 даражали дипломлар билан тақдирланади.

 

Бугун ишбилармон юртдошларимиз сафида ўз меҳнати, интилиши ва ташаббуси билан эътибор қозонаётган тадбиркор аёллар ҳам кўпчиликни ташкил этмоқда. Ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик бизнес субъектларининг 120 мингдан зиёдини, хусусан фермер хўжаликларининг 4 минг 550 дан ортиғини хотин-қизлар бошқармоқда.

 

Мисол учун, 2007 йилда 90,1 млрд. сўм миқдорида кредит маблағлари берилган бўлса, 2016 йилда 1 триллион 646 млрд сўмдан ортиқ маблағ тижорат банклари томонидан хотин-қизларнинг истиқболли лойиҳаларини ўз вақтида молиялаштиришга йўналтирилди.

 

Жорий йилнинг 1 апрель холатига тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлашга тижорат банклари томонидан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25,5%  кўп, яъни 514,1 млрд. сўм кредит маблағлари йўналтирилди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатимиздаги минглаб аёлларнинг ўз мустақил фаолиятига, даромад манбаига эга бўлишларини, оилаларнинг бюджети янада шаклланишига ва турмуши фаровонлашишига хизмат қилиши, шубҳасиз.

 

Тадбиркор аёллар раҳбарлик қилаётган хўжалик субъектларига 97,8 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажратилди. Янги ташкил этилаётган тадбиркорлик субъектларига, оилавий  тадбиркорлар  ҳамда касаначиликка 87,8 млрд. сўм  миқдорида  микрокредитлар ажратилди.

 

Марказий банкнинг жаҳон стандартлари талаблари асосида банк тизимини самарали бошқараётганлиги банкларнинг капитали мустаҳкамланиб боришида муҳим аҳамият касб этмоқда. Бу эса опа-сингилларимизнинг тадбиркорлик фаолиятини кредитлаш ҳажмларини ортишига имкон бермоқда. Ўтган 5 йил давомида тижорат банклари томонидан аёллар тадбиркорлигини ривожлантиришга 6 трлн. сўмдан зиёд кредитлар йўналтирилган.

 

                 Маъруф УСМАНОВ суҳбатлашиб, ёзиб олди.

 

Курс валют

2017-11-14
  • USD:8069.29 (+1.67) сум
  • EUR:9403.14 (+35.83) сум
  • RUB:136.26 (--0.36) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.