Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак правильно составить отчет комиссионера План главбуха на май 2024 года Часто допускаемые ошибки при составлении исков Перечни видов деятельности, для которых требуются лицензия, разрешение или уведомление

Аэропортлар ёпилади, автотранспортнинг ҳаракати чекланади

29.03.2020

Читать на русском языке

Мамлакатимизга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қатор қўшимча қарорлар қабул қилди.

 

2020 йил 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Ўзбекистондаги мавжуд барча аэропортлар ёпилади ва авиақатновлар бутунлай тўхтатилади.

 

2020 йил 30 март соат 00:01 дан 20 апрель 00:01 га қадар Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоятлар марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишига фақат ДХМ томонидан берилган махсус рухсатнома (стикер)лар асосида рухсат берилади.

 

Мазкур рухсатномалар қуйидаги автотранспорт воситаларига тақдим этилади:

  • озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар савдоси билан шуғулланадиган ташкилотларнинг хизмат автотранспорт воситалари, шунингдек, мазкур ташкилотларда доимий меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ходимларнинг шахсий автотранспорт воситалари;
  • санитария ва гигиена маҳсулотларини (коронавирус инфекциясидан ҳимояловчи ва дезинфекция қилувчи воситалар) ишлаб чиқарувчи ва чакана савдо, дорихона фаолияти билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларнинг автотранспорт воситалари;
  • Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари.

 

Юридик ва жисмоний шахсларнинг ишчи ходимлари марказлашган тартибда автобус (микроавтобус) орқали Корақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри, Тошкент шаҳри ва вилоят марказларига киритилади.

 

Қуйидаги автотранспорт воситаларига махсус рухсатнома талаб этилмайди:

•   дипломатик хизмати ходимлари ҳамда ТИВнинг таклифларига мувофиқ ташриф буюрган халқаро ташкилотлар делегациялари аъзоларининг тегишли автотранспорт воситаларига;

•   аҳоли ва ташкилотларга коммунал хизмат кўрсатувчи ташкилотларга (газ, электр энергияси, иссиқлик таъминоти, совуқ сув, сув оқава ва бошқа ташкилотлар) тегишли автотранспорт воситаларига;

•   алоқа хизматларини кўрсатувчи ташкилотларга тегишли автотранспорт воситалари ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларига;

•   тижорат банкларига тегишли хизмат автотранспорт воситаларига;

•   тиббий ва эпидемиологик хизматлар кўрсатувчи корхоналарнинг автотранспорт воситаларига;

•   ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва махсус ҳамда қутқарув корхоналарининг автотранспорт воситаларига;

•   N1, N2 ва N3 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларига ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олиб келаётган М1 (бир нафар йўловчи билан) тоифадаги автотранспорт воситаларига;

•   вилоят, шаҳар ва туман ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарларининг автотранспорт воситаларига;

•   йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланиш лицензиясига эга бўлган йўналишсиз таксиларга (ўзларининг рўйхатдан ўтган маъмурий ҳудуди доирасида) йўловчиларсиз, етказиб бериш хизмати (курьер, етказиб бериш)ларига;

•  етказиб бериш хизмати (кейтеринг) ташкилотларининг, шунингдек, йўловчи ташиш хизматини кўрсатувчи ташкилотларнинг етказиб бериш хизматини кўрсатаётган автотранспорт воситаларига;

• кечиктириб бўлмайдиган тез тиббий ёрдам кўрсатиш (ҳомиладорлик, тан жароҳати, инсон ҳаётига хавф туғдираётган бошқа ҳолатлар) билан боғлиқ ҳолларда тиббиёт муассасасига бораётган ва ундан қайтаётган шахсий автотранспорт воситаларига;

•  дафн маросимларида хизмат кўрсатувчи махсус автотранспорт воситаларига;

•  ЙПХ автомобиллари ёрдамида кузатилаётган автотранспорт воситалари.

 

Махсус рухсатномаларни бериш (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) тегишли ДХМда 29 март куни соат 9:00 да бошланади.

 

Бошқа автотранспорт воситаларининг ҳаракатига Адлия вазирлиги томонидан берилган махсус рухсатнома асосида рухсат берилади.

 

Автомобилдан шахсий мақсадларда фойдаланиш қатъий тақиқланади.

 

Автомобилда юриш ҳуқуқи учун махсус рухсатнома (стикер) олиш учун аризани элекирон шаклда  my.gov.uz портали орқали топшириш мумкин. Бунда қуйидаги ҳужжатларни топшириш лозим:

  • фуқаронинг паспорти;
  • автомототранспортнинг техник паспорти;
  • Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Зангиота туманларида, Тошкент шаҳрининг Олмазор, Чилонзор ва Яшнобод туманларида барпо этилаётган шифохона ва хиёбонлар қурилишига жалб этилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларга тегишли автотранспорт воситалари учун – тегишли туман ҳокимлигидан хат.
  • тадбиркорлик субъекти давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
  • лицензияланадиган фаолият турлари бўйича лицензия;
  • рухсат берувчи ҳужжат;
  • меҳнат дафтарчаси ва ходимни лавозимга тайинлаш тўғрисидаги буйруқ.

 

ИИВда шахсий автомобилни бошқаришга тақиқни бузганлик учун жавобгарлик ҳақида хабар беришди. Ҳуқуқбузарлар МЖТКнинг 54-моддасига мувофиқ жавобгарликка тортилади (БҲМнинг 5 бараваригача миқдорда жарима).

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-26
  • USD:12640.21 (+0.00) сум
  • EUR:13559.15 (+0.00) сум
  • RUB:137.02 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах