“Норма маслаҳатчи” газетасининг махсус мақоласи бухгалтер ишдан бўшаса ёки ўз ишини тугатмасдан қолдириб кетса, иш берувчида келиб чиқадиган муаммоларга бағишланган.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Агар бухгалтер бевақт ишдан бўшаса...
Агар бухгалтер бевақт ишдан бўшаса...
15.02.2017
Ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаётган ходим ўзи бошлаган ишларини тугатиши ва ўрнига келаётган одамга улар бўйича тушунтириш беришини кўпгина раҳбарлар яхши анъана ва одоблилик белгиси деб ҳисоблайди. Аммо бухгалтер кетган тақдирда бу нафақат инсонлар орасидаги муносабатлар, балки зарурий эҳтиёж саналади. Чунки муаммолар бухгалтерия ходимининг ўзининг “жанговар постида” масъулият билан турган вақтида ҳам юзага келиб туради. Ҳисоботлар топшириш олдидан позициясини ўзбошимчалик билан тарк этиш ҳақида-ку, гапирмаса ҳам бўлади. Турган битгани хавф-хатар.
«Норма маслаҳатчи»да иш берувчига қандай ёрдам бериш мумкин экани ҳақида ўйлаб қолишди. Меҳнат муносабатларининг тарафлари манфаатлари ўртасида холисликни сақлаган ҳолда бизнинг экспертимиз иш берувчининг қўлида бўлган ҳуқуқий таъсир кўрсатишнинг асосий дастакларини очиб берди. Неустойка талаб қилиш билан бухгалтерни вақтинчалик бўлса ҳам ушлаб туриш мумкинми? Ишдан бўшаб бўлган ходимдан у сабабли тўланган жарималарни компенсация қилишга эришиш қанчалик ҳақиқатга тўғри келади? Бухгалтерликка янги келган ходимнинг ўзидан олдин ҳамкасби ишларини давом эттиришдан чўчимаслиги учун унга қандай таскин бериш даркор?
Мазкур саволларга баъзи жавоблар билан бу ерда танишиш мумкин. Мақоланинг тўлиқ матнидан фақат обуначилар фойдаланишлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, обуна бўлиш индивидуал саволларга жавоб олиш, профессионал семинарларда қатнашиш ва бошқа ёқимли бонусларга эга бўлиш ҳуқуқини беради.