Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
В ЭСФ появится новая графа для обязательного заполнения – читать на buxgalter.uzВводится регистрация договоров между хозсубъектами – читать на buxgalter.uzКак перейти на НДС и налог на прибыль по расчетному пороговому показателю – читать на buxgalter.uzКак отчитаться об использовании целевых средств – читать на buxgalter.uzКак использовать льготу по НДС в рамках проекта с международной финансовой организацией – читать на buxgalter.uz

Агар Ф.И.О. ўзгарса: ходим ва бухгалтерия нима қилиши керак

06.10.2020

Читать на русском языке

Инсоннинг фамилияси, исми ва – назарий жиҳатдан – ҳатто отасининг исми ҳам унинг умри давомида  турли асосларга кўра ўзгариши мумкин. Кўпинча бу ходима, масалан, турмушга чиққанда ёки аксинча, фамилиясини ўзгартирган ҳолда ажрашганда рўй беради. Турли давлат  органларининг реестрларида чалкашлик бўлмаслиги учун бундай вазиятда ходиманинг ўзи ва бухгалтерия ходимлари нима қилишлари керак? “Идоралараро ахборот алмашиш”га ишонса бўладими? Ёки барибир мустақил равишда ҳаракат қилишга тўғри келадими? Buxgalter.uz ушбу масалани тушунишга ҳаракат қилди.

 

ШЖБПҲ

 

Жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга қўйиш учун Халқ банки доимий шахсий рақам билан ШЖБПҲни очади. Ушбу рақам фуқаронинг паспорт маълумотлари асосида бутун умрга берилади. Яшаш, иш жойи ёки паспорт маълумотлари ўзгарган тақдирда у ўзгаришсиз қолади.

 

Халқ банки томонидан фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида шахсан ҳисобга олишни юритиш тартиби тўғрисида низомга  ва Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан Халқ банки филиалига тақдим этиладиган маълумотларнинг тўғрилиги учун иш берувчи жавобгардир.  Шу жумладан у шунингдек фуқароларнинг шахсий маълумотлари билан боғлиқ барча ўзгаришлар (меҳнат шартномасини тузиш ёки бекор қилиш, паспорт маълумотларини ва ШЖБПҲни юритиш учун зарур бошқа маълумотлар) тўғрисидаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгардир.

 

Эътибор беринг! Иш берувчи юридик шахсларнинг мансабдор шахслари томонидан Халқ банки филиалига фуқароларни жамғариб бориладиган пенсия тизимида ҳисобга олиш учун зарур маълумотларни, фуқароларнинг шахсига оид маълумотлар билан боғлиқ ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни қасддан тақдим этмаслик ёки нотўғри маълумотларни тақдим этганлик, худди шунингдек ҳисоблаб чиқарилган ва киритилган жамғариб бориладиган пенсия бадаллари тўғрисидаги маълумотларни ходимларга тақдим этмаслик БҲМнинг 2 бараваридан 4 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

 

Шу тариқа, шахсга доир маълумотлар билан боғлиқ ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотларни етказиш учун, айнан иш берувчи Халқ банкига тасдиқловчи ҳужжатлар – ходиманинг янги фамилияси билан янги паспорт асосида тегишли ўзгартиришларни киритишни сўраб мурожаат қилиши керак.

 

Афтидан, ҳозирги кунда буни Халқ банкининг масъул ходими электрон почтасига тасдиқловчи ҳужжатларнинг скан-нусхалари ёки pdf-файлларини унга илова қилган ҳолда тегишли сўров жўнатиб, электрон шаклда амалга ошириш мумкин.

 

Амалиётда кўпинча бухгалтерия ушбу масалани ҳал қилишни ходиманинг ўзига юклайди. Бир томондан, бу ҳақиқатда ишлаяпти. Бошқа томондан – агар пандемия даврида сизнинг ходимангиз муассасаларга югуриб, касал юқтириб олса, бу кўп кўнгилсизликларни келтириб чиқаради, шу жумладан – ташкилот учун ҳам. Хуллас, банк билан бир-иккита хат билан алмашишган маъқул.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_