Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги АКТ соҳасидаги бизнес ва тадбиркорлик вакилларига муаммоли масалалар ва уларнинг ечими бўйича таклифларни кўрсатишни сўраб мурожаат этди.
- www.norma.uz
- Бизнинг шарҳлар
- Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тадбиркорлардан таклифлар кутмоқда
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги тадбиркорлардан таклифлар кутмоқда
24.01.2017

Бунинг учун вазирликнинг сайтида интерактив анкета тузилди. Ҳамкорлик натижасида бизнесни барпо этишдаги муаммолар, бюрократик тўсиқлар аниқланиши, шунингдек АКТни янада ривожлантириш бўйича таклифлар ва тавсиялар олиниши кутилмоқда.
Мавжуд муаммоларни таърифлаш ҳамда қуйидаги 5 та йўналишда фаолиятни такомиллаштириш бўйича ўз таклифларини тақдим этиш таклиф этилмоқда:
- телекоммуникация (алоқа тармоғи, мобиль алоқа, рақамли телевидение);
- почта алоқаси;
- ахборот-коммуникация технологиялари (электрон ҳукумат, дастурий таъминот);
- ахборот хавфсизлиги;
- АКТ соҳасида кадрлар тайёрлаш.