Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Аҳоли бандлиги қандай таъминланади

23.04.2020

Читать на русском языке

Президент Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказди.

 

Мамлакатимизда карантин туфайли ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш ҳажми кескин камайган, ишсизлар сони ҳам ошган. Солиқ тушумлари баъзи вилоятларда 30-40%, айрим туман ва шаҳарларда эса 50%дан зиёд камайган.

 

Бундай шароитда давлатимиз томонидан қатор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Жумладан, нафақа ва моддий ёрдам оладиган болали оилалар сони кўпайтирилди. Аҳолининг кредитлар бўйича 3,26 трлн сўмлик тўловлари муддати узайтирилди. Бандликка кўмаклашиш жамғармаси ва Жамоат ишлари жамғармаси ҳисобидан 141,8 минг нафар ишсиз фуқаронинг бандлиги таъминланди.

 

Бироқ, кун сайин ўзгараётган вазият қўшимча чоралар кўришни талаб этмоқда. Тадбиркор ва фермерлар камбағал оилаларга томорқада экин экишга ёрдам бериши, такрорий экин учун ўз еридан жой ажратиши, касаначиликни йўлга қўйишда кўмаклашиши лозимлиги таъкидланди. Бундай субъектларга солиқни бўлиб-бўлиб тўлаш, муддатини кечиктириш имконияти берилади ёки кредит ажратилади .

 

Президент томонидан қишлоқ хўжалиги кооперативлари ва хонадонларда иссиқхоналар ташкил этиш ҳисобига 14 мингта янги иш ўрни яратиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. 110 минг кишини мавсумий, 167 минг фуқарони жамоат ишлари билан қамраб олиш вазифаси қўйилди. Боғ, токзор ва иссиқхоналарда 52 минг, ипакчилик тармоғида 785 минг, қурилиш ва инфратузилма соҳасида 75 минг янги иш ўрни яратиш мумкин.

 

Сервис соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Умумий овқатланиш тармоғида 13 минг, савдода 45 минг, хизмат кўрсатишда 19 минг, транспортда 7 минг корхона фаолиятини тўхтатган ёки тушумлари кескин камайган. Ҳозирги кунда бу корхоналарнинг камида 70%ини ишлатиш мумкин, карантин талабларига қатъий амал қилган ҳолда, тўловларни қабул қилиш, суғурта, микрокредит хизматларини ҳам йўлга қўйса бўлади. Республика комиссияси етказиб бериш хизматиvкўрсатувчи тадбиркорлар учун шароит яратиши даркор.

 

Ўзини ўзи банд қилган инсонларни қўллаб-қувватлаш зарурлиги таъкидлаб ўтилди. Бундай фуқароларга 24 та фаолият тури билан шуғулланишга рухсат берилган (таққослаш учун, якка тартибдаги тадбиркорларда улар 85 та). Йиғилишда бу рўйхатни кенгайтириш, ўзини ўзи банд қилган одамларни хабардор қилиш орқали рўйхатдан ўтказиш механизмини жорий этиш кўрсатиб ўтилди.

 

Бугунги кунда 25 мингдан зиёд уста, шогирдлари билан қўшиб айтганда жами 80 мингга яқин оила шу соҳадан даромад топмоқда. Йиғилишда масофавий ўқув курслар ташкил этиб, ёшлар ва аёлларга ҳунар ўргатишни ташкил этиш юзасидан топшириқлар берилди.  “Ҳунарманд” уюшмаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижда сотишни таъминловчи онлайн платформа яратиш вазифаси юклатилди.

 

Мамлакатимизда кўплаб ёшлар уйида ўтириб, интернет орқали дизайнерлик, таржимонлик, дастурлаш, реклама, репетиторлик каби хизматлар кўрсатмоқда. Лекин бундай мутахассислар учун масофадан банкда ҳисоб рақами очиш, тўловларни қабул қилишда қатор тўсиқлар мавжуд. Мутасаддиларга бундай фаолият турлари учун имтиёзлар бериш, ёшларни интернетдан фойдаланиб, ақлий меҳнат орқали даромад топишга ўргатиш, соҳани ривожлантириш учун хорижда оммабоп бўлган тўлов тизимларини йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.