Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как скорректировать переходящие контракты в связи со снижением ставки НДС - читать на buxgalter.uzСоздается электронная система возврата излишне уплаченных сумм по НДС - читать на buxgalter.uzДля кого и по каким товарам отменяются льготы по НДС - читать на buxgalter.uzЧто нужно сделать бухгалтеру до 25 октября - читать на buxgalter.uzОблагаются ли НДС услуги консультанта-нерезидента, оказанные по договору ГПХ - читать на buxgalter.uzАзиз Хашимов рассказал, что ожидает зарегистрированных плательщиков НДС с введением нового порядка регистрации - читайте на buxgalter.uzВо что обойдется предприятиям переход на МСФО - читать на buxgalter.uz

Аи-91 русумли бензин нархини талаб белгилайди

02.08.2019

Читать на русском языке

2019 йил 15 августдан бошлаб Аи-91 русумли автомобиль бензинининг чакана нархи биржа савдолари орқали белгиланади. ЎзРТХБ сайтида бу қандай амалга оширилиши ҳақида хабар эълон қилинди.

 

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 июлдаги “Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нархлари ва тарифларини ўзгартириш тўғрисидаги” 633-сон қарори бунга асос бўлди.

 

Автомобилга ёқилғи қуйиш шохобчалари сотиб олиш учун очиқ биржа савдоларида иштирок этади. Нарх бозор конъюнктураси, талаб ва таклифдан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

 

«ЎзРТХБ» АЖ биржа бозорида Аи-91 бензинини сотиб олувчилар қаторига АЁҚШдан ташқари, бензинни ўз эҳтиёжлари учун харид қиладиган бошқа юридик шахслар, шу жумладан тадбиркорлик субъектлари ҳам киради. Нефтни қайта ишлаш заводлари бензин сотувчилар сифатида қатнашади.

 

2019 йилнинг 7 ойи давомида «ЎзРТХБ» АЖнинг биржа савдолари орқали 18,1 млрд сўмлик 2,9 минг тонна Аи-91 русумли бензин сотилган. Унинг асосий сотувчи-корхоналарининг бошланғич қиймати бензиннинг бир тоннаси учун 5828,5 минг сўмни, ўртача нархлари эса бир тоннаси учун 6235,8 минг сўмни ташкил этди.

 

Харидорлар ўртасида рақобатнинг кучайиши муносабати билан Аи-91 русумли бензиннинг биржа савдоларига қўйилиш ҳажмларининг кўпайтирилиши кутилмоқда.

 

Биржа савдоси орқали сотилган товар ресурлари учун биржа котировкалари ҳафталик асосда белгиланади ва ҳар душанба куни соат 17:00 гача «ЎзРТХБ» АЖнинг расмий вебсайтида эълон қилинади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_