Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак влияют курсовые разницы на прибыль от экспорта Как изменятся тарифы на свет и газ с 1 мая и с 1 июня 2024 года Как учитывать экспортные операции Как оформить дефекты основных средств

АЖларига ёрдам сифатида 5 намунавий низом ишлаб чиқилди

08.06.2016

Ушбу намунавий ҳужжатлар акциядорлик жамиятларига амалий ёрдам бериш, шунингдек уларнинг фаолиятида Корпоратив бошқарув кодексини* сифатли жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилди.

 

Давлат рақобат қўмитаси хабарида қайд қилинишича, мазкур ҳужжатларни ишлаб чиқиш Кодекс билан кўзда тутилган, шунингдек у билан жамиятлар уставларига тегишли қўшимчалар киритиш тавсия қилинган. Демак,  ҳужжатлар ишлаб чиқилди ва уларни юклаш имконияти мавжуд:

 

 

 

 

 

 

Низомлар тартибга солинадиган йўналишларнинг асосий жиҳатларини акс эттиради. Бунда бу ҳужжатлардан фойдаланадиган акциядорлик жамиятлари уларни қайта кўриб чиқишлари ҳамда тармоқ ва фаолият хусусиятларидан келиб чиқиб уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритишлари зарур.

 

Бунда шуни инобатга олиш жоизки, агар юқорида кўрсатилган ҳужжатларнинг айрим бандлари жамият уставига зид келса, бу бандлар кучини йўқотади ва улар тартибга соладиган масалаларда тегишли ўзгартиришлар киритилгунга қадар амалдаги қонунчилик нормалари ва (ёки) жамият уставига амал қилиш лозим.

 

Яна шуни маълум қиламизки, акциядорлик жамиятларига амалий ёрдам бериш, шунингдек уларнинг фаолиятида Корпоратив бошқарув кодексини сифатли жорий этиш мақсадида Давлат рақобат қўмитасида махсус Штаб тузилди ва Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини жорий қилишга кўмаклашиш бўйича бевосита мулоқот очилди. Бевосита мулоқот телефонлари: (0 371) 259-22-42,  (0 371) 259-20-59.

 

 ___________________

*Акциядорлик жамиятлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш ва корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича комиссиянинг 2015 йил 31 декабрдаги мажлисида тасдиқланган (11.02.2016 йилдаги 02-02/1-187-сон баённома).