Алимент қандай даромадлардан ушлаб қолинади? Уларни, масалан, касаллик варақаси ва моддий ёрдамдан ҳисоблаб чиқариш зарурми? Buxgalter.uz илтимосига биноан буни юрист Икром АБДУЛҚОДИРОВ тушунтирди:
- Алиментларнинг миқдори ва ушлаб қолиш тартибини қуйидагилар тартибга солади:
- Ўзбекистон Республикаси Оила кодекси;
- “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонун;
- Ижро ишини юритиш ва суд ижрочилари фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом, 29.12.2001 йил, 1091-сон;
- Қарздор жисмоний шахсга иш ҳақи ёки унга тенглаштирилган бошқа тўловларни тўлаётган ташкилотлар ёки бошқа шахслар томонидан ижро ҳужжатларини ижро этиш қоидалари, 08.07.2009 й., 1980-сон ва бошқа қонун ҳужжатлари.
Алиментлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади ОК 104-м..
Иш ҳақидан
Алиментлар ундириш, соғлиққа шикаст етказилгани оқибатидаги ва ҳ.к. зарарларни қоплаш тўғрисидаги ишлар бўйича қарорни ижро этишда ундирув қарздорнинг иш ҳақига ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларга қаратилади 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонун 64-м 29.12.2001 й., АВ рўйхат рақами 1091-сон 121-м. 1-к б..
Қарздорнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлардан ушлаб қолинадиган суммалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонун 65-м..
Юқорида зикр этилган даромадлар (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) СКнинг 371-моддаси билан белгиланган.
Алиментлар ундириш тўғрисидаги ишлар бўйича ундирув фақат суднинг қарорига биноан вақтинча меҳнат қобилиятини йўқотганда тўланадиган ижтимоий суғурта нафақаларига ва ишсизлик нафақаларига қаратилиши мумкин 29.08.2001 йилдаги 258-II-сон Қонун 68-м.
Давомини buxgalter.uz да ўқинг.