Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКак самозанятому начать платить налог с оборота Как проверить подлинность иностранного «сертификата налогового резидентства» Как определять невычитаемые расходы

Амнистияга тушганлар реабилитация қилинади, даволанади ва иш билан таъминланади

27.10.2016

Амнистия акти халқимизга хос инсонпарварлик, эзгулик ва раҳмдилликнинг ёрқин ифодаси. У маҳкумларда қонунга итоаткорлик ҳиссини мустаҳкамлайди, қонунни четлаб ўтган шахсларга тузалиш, оиласига қайтиш ҳамда жамиятнинг муносиб аъзоси бўлиш учун яна бир имконият яратади.

Айтиш керакки, амнистия асосида жазодан озод этиладиган шахсларнинг тўғри ҳаёт кечириши ва жамиятда ўз ўрнини қайта топиши жуда муҳим. Шу боис ҳам амнистия билиб-билмай жиноят йўлига кириб қолганларни нафақат жавобгарликдан ва жазодан озод қилишни, балки уларни даволаш, бандлигини таъминлаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш борасидаги бошқа қатор чора-тадбирларни ҳам ўз ичига олади.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бўлиб ўтган идоралараро йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари, Президент девони, Вазирлар Маҳкамаси, Олий суд, Жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар судлари, Адлия, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Меҳнат вазирликлари, Солиқ ва Божхона давлат қўмиталари, прокуратура ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ходимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Йиғилишда шу йил 12 октябрда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўрт йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги қарорнинг ўзига хос жиҳатлари ва уни қўллаш тартиби ҳақидаги низомда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда мутасадди идоралар томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида маълумот берилди.

 

Қарорнинг мазмун-моҳиятини аҳолига тушунтириш, жазодан озод этилаётган шахсларнинг ижтимоий мослашуви ва уларни ҳимоялашга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги, бунда ички ишлар, соғлиқни сақлаш, бандликка кўмаклашиш идоралари, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳамкорликда фаолият юритиши муҳимлиги қайд этилди.

 

Улуғбек Муҳаммадиев, Олий Мажлиснинг Инсоқ ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман):

 

—  Бизга йил давомида маҳкумлардан хатлар келади.Улар содир этган хатоларидан пушаймонлигини билдиришади, аминистия уларга нисбатан қўлланилиши билан қизиқишади.Биз прокуратура, ички ишлар органлари вакиллари билан ҳамкорликда уларнинг мурожаатларини кўриб чиқамиз ва керакли қарорларни қабул қиламиз. Ҳеч бир мурожаат эътиборимиздан четда қолмайди.

 

Амнистия акти — хато қилган инсонларга ишонч билдириш. Уларнинг оила бағрига қайтиши ҳаммасини бошидан бошлашлари учун имкониятдир. Уларнинг оилаларига моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, оилаларидаги ижтимоий-маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ёлғиз ҳамда кўмакка муҳтожларга тегишли ёрдам кўрсатиш, вояга етмаганлар ўз ота-оналари ёки васийлик органларининг назоратига топширилиши, тиббий ёрдамга муҳтожларга соғлиғини тиклаши учун шароит яратиш ҳам доимий эътиборимизда бўлади. Амнистия акти қўлланиладиган инсонлар булардан тўғри хулоса чиқаришади, деган умиддамиз.

 

Ботир Матмуратов, Олий Мажлис Сенатининг қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси раиси:

 

—  Амнистия қўлланилиши билан жазо муддатини ўтаётганлар қайтадан жамиятнинг фаол аъзосига айланиш имкониятини қўлга киритадилар. Эзгулик, раҳмдиллик халқимига азалдан хос бўлган қадриятлардан. Мақсадимиз нафақат уларни озод қилиш, балки, даволаш, иш билан таъминлаш, жамиятга мослаштиришдир. Шу мақсадда сенаторлар, депутатлар, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(Омбудсман)нинг минтақавий вакиллари, Фуқаролик жамияти институтлари ходимларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилган. Ҳукм қилинган шахсларнинг тузалиши ва қайта тарбияланиши, яъни ҳар бир қонунбузар содир этган қилмишининг ижтимоий хавфлилик даражасини, жавобгарликнинг муқаррарлигини ва чин кўнгилдан пушаймон бўлиши зарурлигини англаб етишлари муҳимдир.

 

Амнистия актини қўллашнинг очиқ ва ошкоралигини таъминлаш масалалари ҳам қатнашчиларнинг диққат-эътиборида бўлди.

 

Амнистия актига асосан, жазодан озод қилинган шахсларни ижтимоий ҳаётга мослаштириш, фойдали меҳнат билан шуғулланишлари ҳамда уларнинг қайта жиноят содир этмасликлари учун ички ишлар, меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, соғлиқни сақлаш идоралари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришлари лозимлиги кўрсатиб ўтилди.