Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга лицензияни онлайн расмийлаштириш мумкин

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишга лицензияни онлайн расмийлаштириш мумкин

12.12.2018

Читать на русском языке

ЯИДХПда «Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига лицензияни қайта расмийлаштириш» интерактив хизмати ишга туширилди.

 

Хизмат Президент ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан кўрсатилади.

 

Архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга (бундан кейин – Низом) мувофиқ, лицензияни қайта расмийлаштириш қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

  • лицензиат ўзгартирилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда;
  • янгидан вужудга келган юридик шахсни давлат рўйхатидан ўтказиш санасида архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини яратиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган лицензиатлар қўшиб юборилган тақдирда;
  • лицензиянинг амал қилиши лицензияланадиган фаолият турининг бир қисми (қисмлари) учун тўхтатилган тақдирда.

 

Хизматдан фойдаланиш учун ЯИДХПда Ягона идентификациялаш тизими (OneID) орқали авторизацияланиш лозим. Ҳисобга олиш ёзуви тўғрилигига ишонч ҳосил қилиш учун фойдаланувчи OneID тизимида аккаунтни тасдиқлаши зарур.  

 

Бунда ЭКИҲнинг 50%и миқдорида йиғим тўланади (Низомнинг 12, 23-бандларига қаранг), материал эълон қилинган санада у 101 365 сўмни ташкил этади.

 

Тартиб-таомил лицензияловчи орган томонидан ариза олинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида амалга оширилади.




В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_