Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Асал Орзиева: «bir.uz билан ишдан ажралмаган ҳолда иккинчи касбни эгаллаяпман»

04.12.2018

Намангандаги «Нафис Чарм» МЧЖ кадрлар бўлими инспектори Асал Орзиева бухгалтерлик касбини ўзлаштирмоқда. Вir.uz бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимида «I тоифали бухгалтер-кассир» ихтисослиги бўйича малака имтиҳонини муваффақиятли топшириши у эришган дастлабки натижа бўлди.


– Асал, касбингизни алмаштиришга қарор қилишингизга нима сабаб бўлди?

 

– Бундай қарор қабул қилганим йўқ. Фақатгина касбий билим ва кўникмаларимни кенгайтириб, қўйилган мақсад сари ишонч билан бормоқдаман. Боз устига, bir.uz тизими ёрдамида бўш вақт топган заҳоти шуғулланиш имкони бор. Унда ҳаммаси содда қилиб тушунтирилган. Бухгалтер-кассир ихтисослиги бўйича аттестациядан муваффақиятли ўтганим эришган илк ютуғим бўлди. Шаҳримизда навбатдаги имтиҳон ўтказиладиган куни, 22 декабрда «ҳисоб-китоб счётлари бўйича бухгалтер» ихтисослиги бўйича аттестат олишга уриниб кўраман. У келгусида асқотиши мумкин. 

 

– Шундай экан, нега «иш ҳақи ва ходимлар билан ҳисоблашиш бўйича бухгалтер» ихтисослигини танламадингиз? У касб фаолиятингизга яқинроқ-ку?

 

– Ниятларим улкан. Вir.uz тизимидаги 9 та ихтисосликнинг барчасида ўқиб, аттестат олишга қарор қилганман, ишни энг оддийсидан бошладим. Шу аснода ҳаммасини ўқиб-ўрганиб, бош бухгалтер бўлиб ишлай оламан.

 

– Шаҳрингизда бош бухгалтерларга талаб каттами?

 

– Малакали мутахассислар ҳар доим ва ҳамма ерда керак деб ўйлайман.

 

– Ниятингизга эришганингиз заҳоти ишингизни ўзгартирасизми?

 

– Буни вақт кўрсатади, ҳозирча ҳеч нимани мўлжалламаяпман. Айни пайтда ишлаяпман, ўз касбимни севаман. Жамоамиз жуда аҳил. Ўз устимда ишлаш учун ўқияпман. Вазият тақозосига кўра фақат 11 йил мактабда таҳсил олганман. Авиакассада кассир бўлиб ишлаганман, ишлаб чиқариш корхонамизда кадрлар бўлимида иш тажрибаси орттирдим. Доим ишлаб туриб таълим олганман. Бошқача йўсинда ҳам касбий билим орттирмоқчиман: аввал ўқиб, сўнг ишлаб кўрмоқчиман. Ким билсин, эҳтимол ўша пайтга келиб корхонамизга яна битта бухгалтер керак бўлиб қолар. Ишлаб чиқаришимиз тобора ривожланиб бораяпти.

 

– Ўтган аттестация имтиҳонида корхонангиздаги бошқа ходимлар ҳам қатнашган эди… 

 

– Ҳа, иккови ҳам бухгалтериямизда ишлайди. Умиджон Отамирзаев, мен сингари аттестация имтиҳонини муваффақиятли топширди. 

 

– Буни ким тавсия қилди? Раҳбариятингизми?

 

– Йўқ, bir.uz тизими ҳақида бош бухгалтеримиз Марина Александровна Вишневскаядан эшитдик. Мен яна бир ихтисосликни эгаллашни орзу қилаётганим боис шуғулланишга киришдим.

 

– Бошлаган ишингизда муваффақият тилайман!

 

Олег Гаевой суҳбатлашди. 


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-12-18
  • USD:8325.59 (+12.95) сум
  • EUR:9413.74 (--42.72) сум
  • RUB:124.70 (--0.52) сум