Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 августа надо сдать три отчета и уплатить налоги - читатйе на buxgalter.uzКакую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластикой картой -читайте на buxgalter.uz

АСКУЭ: янги ҳисоблагичларнинг афзаллиги нимада

17.07.2019

Читать на русском языке

 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва Энергетика вазирлиги мутахассислари  15 июль куни ОАВ вакиллари билан учрашиб, АСКУЭ тизимини жорий этиш масалаларини муҳокама қилдилар.


Замонавий ҳисоблагичларнинг аксарияти маҳаллий ишлаб чиқарувчилар - «Elektron xisoblagich» МЧЖ ва «Toshelectroapparat» МЧЖ томонидан етказиб берилади. Бу ҳисоблагичлар аввалгиларидан 20 дан зиёд функцияларни бажара олиши билан фарқланади.

 

Жорий этилаётган тизимнинг маиший истеъмолчилар учун афзалликлари:

биринчидан, электр таъминоти корхонаси ёки банклар эшигида узундан-узун навбатларда туришмайди. Электр ҳисоблагичларнинг кўрсаткичларини суратга олиб, Мажбурий ижро бюросида ниманидир исботлашга мажбур бўлишмайди. “Ҳисоблагичингиз кўрсаткичини ёзиб олай”, деб ҳеч ким безовта ҳам қилмайди.
иккинчидан, ҳисоблагич ўрнатилгач, АСКУЭга уланади, код киритилиб, ҳисоб рақам очилади. Истеъмолчиларга SMS хабар орқали барча маълумотлар автоматик тарзда етказиб турилади. Мобиль телефон рақамига уланиши тўловни уйдан чиқмай “on-line” режимида амалга ошириш имконини беради. Энг муҳими, “шахсий кабинет” орқали ҳар бир истеъмолчи қанча электр энергияси сарфлаганини кузатиб туриш имконига эга бўлади.

учинчидан, янги тизимда ҳисоблагичдаги маълумотларни компьютер назорат қилади. Электр таъминоти корхонаси ходимлари уйма-уй юришга кетадиган вақтини тармоқларнинг техник ҳолатини яхшилашга сарфлайди. Шунингдек, истеъмол қилинган энергия ҳақидаги маълумотларни йиғишда инсон омили таъсири камаяди.  

тўртинчидан, фойдаланиш жараёнида сансалорлик ва бюрократия камроқ – янги авлод ҳисоблагичлари 10 йилда бир маротаба қиёсловдан ўтказилади.

Етказиб берувчи нуқтаи назаридан, янги «ақлли» ҳисоблагичнинг яна бир хусусияти шундаки, маълумотларни сохталаштиришга уриниш, яъни ҳисоблагичга таъсир ўтказиш ҳолатлари юзага келса дарҳол ўчади ва тизимга хабар жўнатади. Истеъмолчи энергия тўлови тўланмаган тақдирда масофадан ўчиш хусусиятига ҳам эга.

 

Янги ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маблағлари эвазига бепул ўрнатиб берилмоқда, битта абонентга ўртача 770 000 сўм сарфланмоқда ва бу ҳар бир истеъмолчининг шунча маблағ иқтисод қилаётганини кўрсатади. Пластикли ҳисоблагичи (олдинги авлод электрон ҳисоблагичлар, таҳр.) борларнинг пластик картасида қолган пул маблағи янги ҳисоблагич учун очилган ҳисоб рақамга тушириб берилади.

 

Айни пайтгача мамлакатимизнинг 24 та туман ва шаҳарларида 950 000 дан зиёд замонавий ҳисобга олиш приборлари ўрнатилди. Йил якунига қадар 2,5 млн дан ортиқ электр ҳисоблагичлар ўрнатилиши режалаштирилган бўлса, 2020 йил якунига бориб 7 млн дан ортиқ истеъмолчиларнинг барчаси ушбу тизимга тўлиқ уланиши таъминланади.

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_