Индекслар “1 январь ҳолати бўйича асосий фондларни қайта баҳолашни ўтказиш тартиби тўғрисида Низом”га (АВ томонидан 4.12.2002 йилда 1192-сон билан рўйхатдан ўтказилган) мувофиқ асосий фондларнинг дастлабки (тикланиш) қийматини индекслаш йўли билан асосий фондларнинг тикланиш қийматини аниқлаш мақсадида қўлланилади. Қайта баҳолашнинг индекс усулининг қўлланиши Ҳисоб сиёсатида мустаҳкамланиши керак.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йилдан бошлаб микрофирмалар ва кичик корхоналар асосий фондларни қайта баҳолашни 3 йилда бир марта, қолган барча корхона ва ташкилотлар ҳар йили ўтказади. Бунда микрофирма ва кичик корхоналар томонидан индекс усулини қўллаш чоғида навбатдаги қайта баҳолашни ўтказиш даврида сўнгги қайта баҳолашдан кейин ўтган йиллар учун оммавий ахборот воситаларида ҳар йили эълон қилинадиган, асосий фондлар қийматини ўзгартириш индекслари ҳисобга олинади.
Гўзал ИСЛАМОВА,
экспертимиз.