Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган, реализацияси бўйича айланмаси қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган озиқ овқат маҳсулотлари Рўйхати эълон қилинди. Молия вазирлиги телеграм-каналида рўйхатга ҳаволани жойлаштирди.
ҚҚСдан озод этиш бўйича имтиёз Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган озиқ-овқат маҳсулотларини улгуржи ва чакана реализация қилишда (нон-булка маҳсулотлари – шунингдек ишлаб чиқаришда, таҳр.) қўлланилади.
Рўйхатга қуйидаги товарлар киритилди:
- гўшт (мол, қўй, товуқ гўшти), шунингдек тирик ҳайвонлар (чорва моллари, паррандалар) ва уларни сўйиб олинган маҳсулотлар;
- балиқ;
- картошка;
- пиёз;
- тухум;
- гуруч (барча навлари);
- шакар;
- нон-булка маҳсулотлари (ишлаб чиқариш ва реализация қилишда).
Эслатиб ўтамиз, 2019 йил 1 январдан ҚҚСни қўллаш тартибида ўзгартиришлар содир бўлди: уни тўловчилар доираси кенгайтирилди, ҳисоблаб чиқаришнинг соддалаштирилган тартиби ва узоқ муддатли активлар бўйича ҳисобга олиш жорий этилди (батафсил бу ерга ва бу ерга қаранг).