Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzЗадержали выплаты работнику – как рассчитать проценты за задержку выплат Как трактовать компенсацию за задержку выплаты дохода работнику Не пропустите сроки регистрации чеков онлайн-ККТ за апрель для зачета НДС по ним Как предприятию продать квартиру физическому лицу Как предприятию продать квартиру физическому лицу

Асосий ставка ўзгаришсиз қолдирилди

21.10.2021

Читать на русском языке

Марказий банк бошқаруви 2021 йил 21 октябрда ўтказилган йиғилишда асосий ставкани 14% даражасида ўзгаришсиз қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

 

Мақсад - иқтисодий ўсиш суръатларининг жадаллашиб бориши ва нархларни оширувчи омилларнинг сақланиб қолаётганлиги шароитида йил якунига қадар инфляция даражасини 10%гача пасайтириш ва келгусида 5 фоизлик инфляцион таргетга эришиш.

 

Йил бошидан бошлаб иқтисодий фаолликнинг жадаллашуви ва пандемия билан боғлиқ вазиятнинг яхшиланиб бориши ҳисобига ички ва ташқи талаб динамикасида ижобий тенденциялар кузатилмоқда.

 

Хусусан, 2021 йил 9 ойи якунлари бўйича ялпи ички маҳсулотнинг реал ўсиши 6,9%ни ташкил этди. Бунда, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми – 9%га, қишлоқ хўжалиги – 4,2%га, қурилиш ишлари – 4,5%га ва асосий капиталга йўналтирилган инвестициялар – 5%га ўсди. Ушбу даврда аҳоли даромадлари реал ҳисобда 10,4%га ошди.

 

Шу билан бирга, иқтисодиётнинг айрим соҳаларида иқтисодий фаолликнинг пандемияга қадар бўлган даврдаги даражасигача тикланиши узоқроқ муддатни талаб этмоқда. Ички ва ташқи туризм, транспорт хизматлари, автомобиль ишлаб чиқариш (ўтган йил 9 ойга нисбатан 32,4%га пасайган) ва умумий овқатланиш соҳалари ҳали ҳам 2019 йил даражасига етгани йўқ.

 

Келажакда ушбу соҳаларда ҳам иқтисодий жараёнларнинг тўлиқ тикланиши юқори иқтисодий ўсиш кўрсаткичларини қўллаб-қувватловчи омил бўлади.

 

Йил давомида давлат томонидан амалга оширилган молиявий рағбатлантиришлар, хусусий секторда иқтисодий жараёнларнинг тикланганлиги, асосий савдо ҳамкорлардаги макроиқтисодий вазиятнинг мувозанатлашуви фонида ташқи иқтисодий алоқалар ҳажмининг ошиши иқтисодиётда истеъмол талаби тикланишининг асосий омилларидан бўлди. Истеъмол талаби ҳолатини кўрсатувчи чакана савдо айланмаси 2021 йилнинг дастлабки 9 ойида реал ҳисобда 9,8%га ўсди.

 

Ўз ўрнида, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 10,9%га ўсган бўлса, озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 18,3%га ва ноозиқ-овқат товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 6,9%га кўпайди.

 

Тижорат банклари томонидан 2021 йилнинг 9 ойида иқтисодиётга ажратилган кредитлар ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 33%га ўсиб, 119,5 трлн. сўмга етди. Бунда, ушбу даврда аҳолига ажратилган автокредитлар миқдори 1,6 баробарга, микроқарзлар – 1,7 баробарга ва микрокредитлар – 2,3 баробарга ўсди.

 

Бу, ўз навбатида, истеъмол ва инвестицион талабни қўллаб-қувватлашнинг муҳим каналларидан бўлиб хизмат қилди. Жорий йил якунлари бўйича кредит қўйилмалари ўсишининг номинал ЯИМ ҳажми ўсишига мутаносиб равишда 16-18% доирасида бўлиши кутилмоқда.

 

Ташқи иқтисодий шароитлар

 

Жорий йилнинг ўтган даврида глобал иқтисодий шароитларда асосий озиқ-овқат товарлари ва энергия ресурслари нархининг сезиларли қимматлашиши фонида инфляцион жараёнларнинг тезлашиши ҳамда бунга жавобан кўпчилик ривожланаётган мамлакатларда пул-кредит шароитларининг қатъийлаштирилиши кузатилди.

 

Шунингдек, жаҳонда ялпи талабнинг тезкор суръатларда тикланиши халқаро энергия бозорида ҳам нархларнинг сезиларли даражада ошишига олиб келмоқда.

 

2021 йилнинг 9 ойида экспорт ҳажми (олтин экспортини ҳисобга олмаганда) ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34%га ўсди. Иқтисодий фаолликнинг жадаллашиши ва асосий иқтисодий тармоқларда ишлаб чиқариш жараёнларининг тикланиши шароитида жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 18,7%га ўсди ва пандемиядан олдинги даражасига етди.

 

Шунингдек, мамлакатимизга кириб келган трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажми 2021 йилнинг 9 ойида $5,7 млрд ни ташкил этиб, 2020 йилнинг мос даврига ($4,3 млрд) нисбатан 34,2%га, 2019 йилнинг мос даврига ($4,5 млрд) нисбатан эса 29%га ўсди.

 

Асосий савдо-ҳамкор давлатлар (Туркияни ҳисобга олмаганда) миллий валюталари алмашув курсларида ҳам йил бошидан буён кескин ўзгаришлар кузатилмаганлиги, реал самарали алмашув курси бўйича тафовутни юзага келтирмади.

 

Инфляция ва инфляцион кутилмалар

 

2021 йилнинг сентябрь ойи якунлари бўйича йиллик инфляция 10,8%ни ташкил этиб, базавий сценарий доирасидаги прогноз кўрсаткичларидан бироз юқори шаклланмоқда.

 

Жорий йилда умумий инфляция динамикасини белгилайдиган асосий драйвер озиқ-овқат маҳсулотлари нархлари ўзгариши бўлиб, йиллик инфляция даражасига 6,1 фоиз бандлик оширувчи ҳисса қўшди.

 

Таркибий жиҳатдан барқарор компонентлардан ташкил топган ноозиқ-овқат ва хизматлар гуруҳлари нархларининг сентябрь ойида йиллик ўсиш суръатлари мос равишда 7,7% ва 8,8%ни ташкил этиб, умумий инфляциянинг секинлашишига хизмат қилмоқда.

 

Монетар омилларга таъсирчан бўлган базавий инфляция жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб умумий инфляциядан паст даражада шаклланиб, сентябрда йиллик 9,2%ни ташкил қилди ва йил бошидаги кўрсаткичга нисбатан 3 фоиз бандга пасайди.

 

Сентябрь ойида аҳолининг келгуси ўн икки ойлик инфляцион кутилмалари 15,8%гача ва тадбиркорлик субъектларники эса –14,7%гача пасайди. Лекин шу билан бирга, кўплаб давлатлар қатори бизда ҳам умумий инфляцияга нисбатан юқори даражаларда сақланиб қолмоқда.

 

Бу албатта, биринчи навбатда, озиқ-овқат нархлари ва ёқилғи маҳсулотлари нархлари ўсишининг юқори суръатлари кузатилаётганлиги билан изоҳланади. Сентябрь ойи якунлари бўйича озиқ-овқат маҳсулотлари йиллик ҳисобда 14,4%га ўсган бўлса, ёқилғи маҳсулотлари 23,2%га ўсди. Ушбу гуруҳ маҳсулотлари нархлари ўсиши умумий инфляциянинг пасайиш тенденциясига салбий таъсир кўрсатган асосий омиллардан ҳисобланади.

 

Пул-кредит шароитлари

 

Пул-кредит сиёсати операциялари бўйича амалга оширилган қатор ўзгаришлар ва тегишли операцион чоралар ҳисобига пул бозоридаги ўртача тортилган фоиз ставкалари май-июль ойларидаги сезиларли пасайишдан сўнг, август ойида 13,0%га ва сентябрда 13,3%га етиб, Марказий банк фоиз коридори доирасида асосий ставкага яқинлашди.

 

Шунингдек, фоиз коридорининг кенгайтирилиши сабабли пул бозорида банклар фаоллигининг ошиши кузатилиб, август ойида жами 8,4 трлн. сўмлик ва сентябрь ойида 7,6 трлн. сўмлик операциялар амалга оширилди (июль ойига нисбатан мос равишда 46,6% ва 31,3%га кўп).

 

Сентябрь ойи якунлари бўйича депозитларнинг даромадлилиги аҳоли омонатлари бўйича ўртача 20,3%ни, юридик шахслар маблағлари бўйича эса 15,3%ни ташкил этди ва 6-8%лик реал даромадлилик даражаси шаклланмоқда. Аҳолининг инфляцион кутилмалари асосида ҳисобланган реал фоиз ставкалари ҳам 3-4%лик ижобий даражада сақланиб қолмоқда.

 

Бу, ўз навбатида, ўтган 9 ой давомида миллий валютадаги жами муддатли депозитлар ҳажмини 29,5%га, шу жумладан, жисмоний шахслар муддатли депозитларининг 51%га ўсишига хизмат қилди.

 

Юқори иқтисодий фаоллик ва талаб ҳисобига кредитлар бўйича фоиз ставкаларида йил бошига нисбатан бироз ўсиш кузатилди. Бунда, жисмоний шахсларга ажратилган кредитлар бўйича ўртача тортилган фоиз ставкалари сентябрь ойида 21,4%ни ташкил этган бўлса, юридик шахсларга ажратилган кредитлар бўйича 21,1%га тенг бўлди.

 

Прогноз ва хатарлар

 

Умумий инфляциянинг пасайиш динамикасига ўтганлиги, базавий инфляция даражасини прогнозлар доирасида шаклланаётганлиги ва амалдаги нисбатан қатъий пул-кредит шароитлари йил сўнгигача инфляциянинг 10%лик прогнозига эришишда қўллаб-қувватловчи омиллардан бўлади.

 

Иқтисодиётга ажратилган кредитлар ўсишининг ялпи ички маҳсулот номинал ҳажми ўсиш суръатлари доирасида сақланиб қолаётганлиги, келгуси ойларда ички бозордаги нархларга ва миллий валюта алмашув курсига қўшимча босимни юзага келтирмайди.

 

Ҳукумат томонидан асосий озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш бўйича кўрилаётган чоралар ташқи бозорларда нархлар ўсишининг ички бозордаги нархлар даражасига ўтказма таъсирларини минималлаштириш имкониятини беради.

 

Марказий банк ташқи ва ички иқтисодий шароитлар таъсирида юзага келадиган инфляцион омиллар ва хатарларни ўрганиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриб боради.

 

Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк Бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2021 йил 9 декабрь кунига белгиланган. Йиғилиш якунлари бўйича пресс-релиз эълон қилинади.


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах