Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

Аудиторлар ва бухгалтерлар учун танлов эълон қилинди

13.07.2017

«Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» республика танловларида иштирок этиш учун  ташқи, ички аудиторлар ва бухгалтерлар таклиф қилинади.

 

Танловлар ҳақида

 

Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси, Аудиторлар  палатаси, Бухгалтерлар Федерацияси,  «Налоговые и таможенные вести» ва «Солиқ Инфо» газеталари таҳририятлари Молия вазирлиги кўмагида ташкилотчилар ҳисобланади. «Audit-Forvard» ўқув маркази НТМ техник кўмак кўрсатади.

 

Ҳар йилги «Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» республика танловлари аудиторлик ва бухгалтерлик касблари нуфузини ошириш, ижтимоий аҳамиятини кучайтириш ва янада ривожлантириш, шунингдек мутахассисларнинг касбий билимларини аниқлаш мақсадида ўтказилади.

 

Танловларда иштирок этиш учун Ўзбекистонда истиқомат қиладиган, стажи, иш жойи ва уларнинг республика жамоат бирлашмаларига аъзолигидан қатъи назар амалдаги малака сертификатига эга мутахассислар таклиф қилинади.

 

Ўтказиш тартиби

 

Танловлар 2 босқичда ўтказилади:

 

Биринчи тур (саралаш) – 2017 йил 10 июлдан 30 сентябрга қадар.

 

Саралаш сиртдан, танлов тестларига жавобларни оддий ёки электрон почта орқали жўнатиш йўли билан ўтказилади. Шунингдек оддий ёки “Танловлар - -2017” бўлимида тест саволларидан ўтиш мумкин.

 

Иккинчи тур 2017 йил 19 ноябрда бўлиб ўтади.

 

Биринчи тур ғолиблари Тошкент шаҳрида қатнаб имтиҳон топширадилар.

 

Танловлар натижалари 2017 йил 9 декабрь – Бухгалтер ва аудитор кунида эълон қилинади. Ғолиблар касбий билим ва кўникмалар, улардан касбий фаолиятда моҳирона фойдалана олиш каби мезонлар бўйича аниқланади.

 

Иштирокчилар ва ғолибларга мукофотлар ва рағбатлантиришлар

 

  • Танловнинг I тури иштирокчиларига танловда иштирок этганлиги учун  сертификат топширилади.
  • Танловнинг II тури иштирокчиларига “Танлов совриндори” дипломи топширилади.
  • Танловнинг II тури ғолибларига даражаси кўрсатилган диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилади.
  • Ходимлари «Энг яхши аудитор – 2017» танлови ғолиблари, совриндорлари ва иштирокчилари бўлган аудиторлик ташкилотларига ҳар йилги аудиторлик ташкилотлари фаолияти якунлари ўтказилганда қўшимча баллар учун ҳуқуқ тақдим этилади.
  • Танлов совриндорларига танлов ташкилотчиларининг ўқув марказларида ўқиш ва малака ошириш учун имтиёзлар тақдим қилинади.
  • «Энг яхши бухгалтер – 2017» танлови иштирокчилари (5 соат) ва совриндорларига (15 соат) бухгалтерия ҳисоби хизмати раҳбари малакасини мажбурий равишда ошириш ҳисобига инобатга олинади.

 

Танловларда иштирок этиш учун шартлар

 

«Энг яхши аудитор – 2017», «Энг яхши бухгалтер – 2017» ва «Энг яхши ички аудитор – 2017» танловларида иштирок этиш учун:

  • «Audit-Forvard» НТМ банк ҳисобварағига 1 ЭКИҲ ўтказиш;
  • «Audit-Forvard» НТМга тўлдирилган анкетани юбориш (бухгалтерлар иш жойидан маълумотномани илова қилади);
  • Биринчи турнинг тест саволларига жавобларни 2017 йилнинг 30 сентябригача e-mail: konkurs2017af@mail.ru га юбориш лозим.

 

Батафсил ахборот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилинсин:

 

«Audit-Forvard» НТМauditforvard@inbox.ru, konkurs2017af@mail.ru

(71) 294-84-58, 297-98-39, 297-97-90, (95) 169-55-89, (93) 500-88-94

Ўзбекистон Аудиторлар палатаси auditpalata@mail.ruwww.uzaudit.uz

(71) 234-81-99, 235-76-51, (95) 197-81-99

Ўзбекистон бухгалтерлар ва аудиторлар миллий уюшмаси www.naaa.uz

(71) 234-01-87, 234-19-01

Ўзбекистон бухгалтерлар Федерацияси www.uzaccountant.uz 

(71) 120-30-10

«Налоговые и таможенные вести» газетаси таҳририяти. www.norma.uz   
«Солик Инфо»
газетаси таҳририяти www.soliqinfo.uz

(71) 283-44-57, 200-00-90;
(71) 200-70-07, 200-70-50;

 

Барча иштирокчиларга муваффақиятлар тилаймиз!!!

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах