Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как приостановить аренду в период карантина – читать на buxgalter.uzДва монитора и другие лайфхаки по работе с "первичкой" – читать на buxgalter.uzГосорганы отвечают на вопросы по карантину – 2 – читать на buxgalter.uzКак продлить ЭЦП, «сидя на диване»

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳаси нима учун «Адолат» СДПга ёқмаяпти?

23.03.2020

Читать на русском языке

Аудиторлар, бухгалтерлар, баҳоловчилар ва бошқа мутахассисларнинг ўз касбий ташкилотларига мажбурий аъзолиги умумжаҳон тажрибаси ҳисобланади. «Адолат» социал-демократик партиясига ушбу халқаро тажриба ёқмаяпти.

 

«Адолат» СДП «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонун лойиҳасининг навбатдаги муҳокамаси якунларига кўра ўз фракцияси йиғилишида ушбу лойиҳа коррупцион вазиятга олиб келади, деган хулосага келди. Ушбу хулоса қуйидагилар мажбурий эканлигини белгилайдиган иккита нормага асосланади:

  • касбий жамоатчилик ташкилотларига аъзо бўлиш;
  • ушбу ташкилотлар ҳузуридаги ўқув курсларида ҳар йили малака ошириш.

 

Афсуски, спикерлар танқиддан нарига ўтмаяптилар, ҳозирча бирор-бир конструктив таклиф киритилгани йўқ. Натижада кўпгина масалалар жавобсиз қолмоқда. Хусусан, аудиторларнинг профессионал малакасини, шу жумладан улар томонидан Халқаро аудит стандартларига, аудиторлик фаолияти сифатини назорат қилишга доир ташқи ва ички стандартларга ва одоб нормаларига риоя этилишини ким ва қандай таъминлайди? Ушбу саволга биргина жавоб бор: бу давлат номидан Молия вазирлиги ёки бошқа идора бўлиши мумкин.

 

Шу ўринда, «Адолат» СДПнинг бундай позициясида 2017-2021 йилларда Ўзбекистонни ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси билан қабул қилинган талаблар ҳисобга олинмаган. Бу асосий стратегияда нафақат мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини тартибга солишда давлатнинг ролини камайтириш, давлат бошқаруви тизимини демарказлаштириш ва демократлаштириш, балки бир вақтнинг ўзида нодавлат, жамоатчилик ташкилотларининг ролини ошириш назарда тутилган (3.4-банд).

 

Бундан ташқари, аъзоликнинг мажбурийлигига ва малака оширишга бўлган негатив муносабат профессионал ҳамжамиятлар фаолиятининг умумжаҳон амалиётига зид келади.

 

Қонун лойиҳасини ишлаб чиқувчилар унга бозор иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда тажрибада қўлланилган қуйидаги қоидаларни киритдилар:

 

1. Профессионал аудиторлар бирлашмалари аудиторлар, аудиторлик ташкилотларининг ўзини ўзи бошқариш бирлашмалари ҳисобланади, улар:

  • ўз аъзоларининг аудиторлик фаолиятини юритиши учун шарт-шароит яратиш ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадларида ташкил этилади;
  • ўз аъзолари учун мажбурий бўлган аудиторлик фаолияти ва профессионал одоб ички қоидаларини (стандартларини) белгилайди;
  • уларга риоя этилишини назорат қилиш;
  • тижорат асосида амал қилади.

 

2. Профессионал аудиторлик бирлашмаларининг давлат бошқаруви ваколатли органларида аккредитация олиш орқали амалга оширилади.

 

3. Аккредитацияланган касбий аудиторлик бирлашмаларига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

  • ваколатли орган томонидан ўтказиладиган сертификатлашда (аттестациялашда) иштирок этиш;
  • ваколатли органнинг малака талабларига мувофиқликда ўқув дастурлари ва режалари ишлаб чиқиш, аудиторларни касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашни амалга ошириш;
  • мустақил равишда ёки ваколатли органнинг топшириғига кўра уларнинг аъзолари бўлган аудиторлик ташкилотлари иш сифатини текшириш;
  • ўтказилган текширувлар якунлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан таъсир чораларини қўллаш ва (ёки) ушбу шахсларга жазо чораларини қўллаш тўғрисида асосли илтимоснома билан ваколатли органга мурожат қилиш;
  • ўз аъзоларига нисбатан фаолиятни тўхтатиб туриш ва аудитор малака сертификатини бекор қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан ваколатли органларга чиқади;
  • ўз аъзоларига нисбатан лицензия бериш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва бекор қилиш тўғрисидаги илтимоснома билан ваколатли органларга чиқади;
  • аудиторлик фаолияти бўйича кенгашларга аудиторлик фаолиятини тартибга солишга оид таклифлар билан мурожаат қилади;
  • аудитор касби ривожланишига ва аудиторлик фаолияти самарадорлиги оширилишига кўмаклашади;
  • давлат ҳокимияти органлари, судлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида аудиторларнинг профессионал манфаатларини ҳимоя қилади;
  • аудит ва унга доир хизматлар бўйича адабиёт ва даврий нашрларни ишлаб чиқади ва чоп этади;
  • аудиторлар ва аудиторларнинг халқаро касбий ташкилотлари манфаатларини ҳимоя қилиш;
  • ваколатли органлар томонидан белгиланган бошқа функцияларни бажариш;
  • аудиторларнинг халқаро ташкилотлари аъзоси бўлиш.

 

Шу тариқа, жаҳон тажрибасига асосланган жамоатчилик профессионал ташкилотларини тузиш тартиб-тамойиллари коррупцияга олиб келиши тўғрисидаги билдириш ортиқча бўлиб, бирор-бир жиддий далиллар билан асосланмаган ҳисобланади.

 

Аудиторлик фаолияти нафақат юқори профессионализмни, балки юқори даражадаги одоб нормаларига риоя этилишини, аудиторлик бирлашмаларига ўта эътиборли бўлиш ҳамда ҳурмат билан ва аудиторлик фаолиятининг ажралмас субъекти сифатида муносабатда бўлиш талаб этилишини инобатга олиш лозим.

 

«Адолат» СДП эътирозларига келсак, таклиф этилган нормаларни такомиллаштириш зарурлиги кўриниб турибди. Бироқ жамоатчилик профессионал ташкилотларига аъзо бўлиш ва малака ошириш мажбурийлиги қонун лойиҳасини коррупцион қилиб қўяди, бу жаҳон таомилларига қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиш деганидир.

 

Аудиторлик ташкилотлари раҳбарлари:

1. Назаров Баҳодир Неъматович "NAZORAT-AUDIT" МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти, IAPA халқаро ассоциацияси.
2. Сафаев Собир Абдуллаевич, "TSIAR-FINANS" МЧЖ аудиторлик ташкилоти, Geneva Group International Limited Цюрих, иш стажи 24 йил.
3. Файзиев Тоҳир Юсупович, "FTF-LEA-AUDIT" МЧЖ аудиторлик ташкилоти, LeadingEdgeAlliance (АҚШ), иш стажи 21 йил.
4. Ниғмонхонов Зуҳриддин Нуриддинович, "HLB TASHKENT" МЧЖ  аудиторлик ташкилоти, HLB International.
5. Маҳмудова Гулнора Гусейновна, "MARIKON AUDIT" RusselBedford МЧЖ аудиторлик ташкилоти.
6. Каримов Жамшид Фатҳуллаевич, "GRANT THORNTON" МЧЖ аудиторлик ташкилоти.
7. Шайхиисламова Зулфия Фаридовна, «SFAI BuxgalterAudit-Tashkent» МЧЖ аудиторлик ташкилоти, иш стажи 27 йил.
8. Прокудин Евгений Алексеевич,   "PROKAR EKSPERT AUDIT"  МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти.
9. Тулаев Умиджон Иброҳимович,  "FIDUCIAL AUDIT" МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти.
10. Артукметов  Бобур Зиямиддинов,  "INTERNATIONAL BUSINESS AUDIT CONSULTING" МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти.
11. Жуков Олег Валентинович, "AUDIT-SERVICES LTD"МЧЖ аудиторлик ташкилоти Халқаро ассоциацияси, "Eura Audit lnternational" мустақил аудиторлик фирмаси, иш стажи 23 йил.
12. Пак Андрей Олегович, "KRESTON TASHKENT" МЧЖ аудиторлик ташкилоти, KrestonInternational.
13. Ўринбоев Икром Ибрагимович,  "PKF MAK ALYANS" МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти, PKF InternationalLimited, иш стажи 28 йил.
14. Каримов Сарвархон Эсонович,  "UHY TASHKENT" МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти, UHY International, иш стажи 12 йил.
15. Даминов Олег Олегович, "BAKER TILLY TASHKENT" МЧЖ аудиторлик ташкилоти, BakerTillyInternational, иш стажи 18 йил.
16. Вера Владимировна Белл,  "Audit-AS" МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти, CroweHorwathInternatoinal, иш стажи 21 йил.
17. Голосова Светлана Алексеевна, "TRI-S-AUDIT" BKR МЧЖ шаклидаги аудиторлик ташкилоти, InternationalAsiyaPasificRegionalGroup, иш стажи 12 йил.
18. Ботиров Маҳаммаджон Ҳошимович, "TTT-AUDIT" МЧЖ аудиторлик ташкилоти, JPA International, иш стажи 22 йил.
19. Мусина Наиля Назиповна, "AUDIT-VARN" МЧЖ аудиторлик ташкилоти, FinExpertizaNetwork LLC, иш стажи 24 йил.
20. Маматов Зафарбек Зайнитдинович, "ODIL-AUDIT" МЧЖ аудиторлик ташкилоти, GmnInternational (Лондон), иш стажи 5 йил.


В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_