Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие налоги нужно платить за семейный гостевой дом - читать на buxgalter.uzКакую форму ЭСФ заполнить строительной организации и продавцу фармпродукции - читать на buxgalter.uzГНК рассказал, как камеральный контроль выявил самые распространенные нарушения по НДС - читать на buxgalter.uzГНК разъяснил предлагаемый механизм применения санкций к экспортерам и импортерам - читать на buxgalter.uz
  • www.norma.uz
  • Бизнинг шарҳлар
  • «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга тўғридан-тўғри амал қиладиган нормалар киритилади

«Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунга тўғридан-тўғри амал қиладиган нормалар киритилади

27.05.2019

Читать на русском языке

Ўзгартиришлар киритишни кўзлаб ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун ҚҲТБТ порталида ва Молия вазирлиги веб-сайтида икки марта жойлаштирилган. Ҳужжатнинг асосий ишлаб чиқувчиси – Молия вазирлиги шу ҳақда хабар берди.

 

Қонун лойиҳасининг мақсади – хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини, шунингдек тўпланган миллий тажрибани ҳисобга олган ҳолда аудиторлик фаолиятини тартибга солишни тизимлаштириш ва комплекслигини таъминлаш. 

 

Ишлаб чиқилган ҳужжат эскирган ва ҳаволаки нормаларни қайта кўриб чиқишга, тўғридан-тўғри амал қиладиган янги нормаларни киритишга йўналтирилган бўлиб, қуйидаги вазифаларни амалга оширишга қаратилган:

  • аудиторлик фаолиятини лицензиялаш бўйича кўрсатиладиган давлат хизматларини соддалаштириш ва аудиторлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсат бериладиган лицензиянинг қоғоз шаклидан воз кечиш;
  • аудиторлик фаолиятини фақат аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириш;
  • Молия вазирлиги аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари билан биргаликда аудиторлик ташкилотлари иши сифатини, уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятига аралашмасдан ташқи сифат назоратидан ўтказиши;
  • мажбурий аудиторлик текширувидан ўтадиган ижтимоий аҳамиятга эга бўлган ташкилотлар рўйхатини шакллантириш;
  • аудиторлар малакасини оширишнинг амалий тизимини яратиш; 
  • манфаатлар тўқнашувининг олдини олишга қаратилган аудиторларнинг касб фаолиятига тегишли ахлоқ қоидаларига риоя этиш;
  • халқаро стандартларни жорий этишнинг энг яхши жаҳон тажрибасини қўллаш бўйича аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари фаолиятини фаоллаштириш;
  • аудиторлик фаолиятини тартибга солувчи нормаларни ягона норматив-ҳуқуқий ҳужжатда унификациялаш ва тизимлаштириш. 

 

Айни пайтда қонун лойиҳаси ДСҚ, МБ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси, Аудиторлар палатаси, Иқтисодий суд, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Монополияга қарши қўмита, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, ССП, Бош прокуратура билан келишилган ҳамда ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун Адлия вазирлигига киритилган.



Қонун лойиҳаси 51 моддадан (амалдагиси – 29 моддадан) иборат бўлиб, саккизта бобга тизимлаштирилган ва аудиторлик фаолиятини тартибга солишнинг синалган амалий тамойилларига ҳамда илғор хориж мамлакатлари тажрибасидан фойдаланишга асосланган.  

 

2019 йилда қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига киритиш дастурига мувофиқ, ушбу лойиҳани Вазирлар Маҳкамасига киритиш муддати 2019 йилнинг 1 июлигача этиб белгиланган.




 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_