Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как спрогнозировать риски назначения камералки в 2020 году - читать на buxgalter.uzРасчетная единица МРЗП больше не используется - читать на buxgalter.uzПошаговая инструкция: как изменить номер телефона для СМС-уведомлений ГНК - читать на buxgalter.uzНалоговики объяснили, как кенгаши будут продлевать сроки уплаты отдельных налогов - читать на buxgalter.uzЦБ устранил причину споров при заключении договоров с коммерческими банками- читать на buxgalter.uzПлатность счета-фактуры – это новый налог? - читать на buxgalter.uz

Автобуслар ҳаракатини илова орқали кузатиш мумкин

04.08.2016

Ўзбекистон мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ жамоат транспортида йўловчилар ташиш ва GPS-тизими ишини такомиллаштириш учун дастурий таъминот ишлаб чиқувчиси бўлган Grand Technology System билан ҳамкорликда «TASHBUS» мобил иловасини тест режимида ишга туширди.

Мобил қурилмалари фойдаланувчилари унинг ёрдамида  автобусларнинг бекатга келадиган аниқ вақтини билган ҳолда сафарларини режалаштиришлари мумкин. Бундан ташқари, илова пойтахтнинг барча автобус йўналишларини қамраб олган бўлиб, автобуслар ҳаракатини Тошкент электрон харитасида  онлайн режимда кузатиш имконини беради.

 

Ўз мобил  қурилмалари ва гаджетларига иловани ўрнатиб, фойдаланувчилар унинг ёрдамида:

 

- белгиланган йўналишдаги автобус ҳаракатини кузатишлари;

 

- автобусларнинг  танланган бекатга келиш вақти ва у ергача қандай автобуслар бориши тўғрисида ахборот олишлари;

 

- автобусларнинг яқин бекатгача бўлган масофасини билишлари;

 

- тезкор фойдаланиш учун танланганлар рўйхатига йўналишларни ва яна талай фойдали функцияларни қўшишлари мумкин бўлади.

 

Бугунги кунда иловадан фақат Android қурилмаси орқали фойдаланиш мумкин, бироқ яқин кунларда у Apple iOS учун мослаштирилади. Шунингдек, тез орада www.tashbus.uz сайтида илованинг веб-версиясини ишга тушириш кўзда тутилаётир, бу ерда ҳам фойдаланувчилар жамоат транспорти иши тўғрисида ахборот олишлари ва автобуслар ҳаракатини кузатиб боришлари мумкин бўлади.

 

Илованинг ишини янада такомиллаштириш учун  «Тошшаҳартрансхизмат" АЖ  илова ёки  tashbus@tshtx.uz электрон почтаси орқали фикр ва мулоҳазаларни қабул қилади.

 

Маъруф УСМАНОВ.