Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Автомашина юридик шахсдан 30 кунгача нотариуссиз ижарага олинади

21.06.2018

Читать на русском языке

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар 10 дан ортиқ масалани кўриб чиқдилар.

 

Фуқаролик кодексига қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳасида енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини ижарага бериш хизматларини кўрсатадиган юридик шахслар енгил автомобиллар ва мототранспорт воситаларини  ўттиз кунгача бўлган муддатга ижарага бериш шартномасини оддий ёзма шаклда тузишлари мумкинлиги назарда тутилган. 

 

Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш соҳасида фаолият кўрсатаётган юридик шахслар учун қулай шарт-шароитлар яратиш, давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилаётган таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, мазкур фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш ҳамда соҳадаги фаолиятни лицензиялаш тартибини соддалаштиришни назарда тутадиган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди. Шу ҳужжат билан умумий ўрта ва ўрта махсус таълимда 11 йиллик тизимнинг мажбурийлиги, касб-ҳунар таълимининг мактабни тугатгандан сўнг ихтиёрий равишда амалга оширилиши белгиланган.

 

«Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди. Ҳужжат фитосанитар хавфсизликни таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ва нормаларни жорий қилиш имконини беради. Янги нормалар мамлакатимиз ҳудудига зарарли ўсимлик касалликлари, ҳашоратлар ва бегона ўтлар кириб келишининг олдини олишда ёрдам беради.  

 

«Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталарни чекишни чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда  кўриб чиқилди. Ҳужжат жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекиш кенг тарқалишининг ҳамда зарарли одатлар билан боғлиқ касалликларнинг олдини олишга қаратилган. 

 

Депутатлар «Ўзбекистон Республикаси геология соҳаси ходимлари кунини белгилаш тўғрисида»ги Қонунни ҳам қабул қилдилар. 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум