Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Автомобиль рақами белгиси қандай тикланади?

14.07.2017

Автомобилнинг давлат рақами белгиларини йўқотиш ва шикастлаш сабаблари талай бўлиши мумкин – ЙТҲдан тортиб, ёвуз ниятлиларнинг ҳаракатларигача. Ушбу мақола давлат рақамини тиклашнинг қонуний тартиби хусусида.

 

ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси бошлиғи Холматжон Сайдалиев сўровга жавобда қайд қилишича, давлат рўйхат рақами белгиларининг йўқолганлиги, бузилганлиги (синганлиги) боис транспорт воситасини қайта рўйхатдан ўтказиш Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1997 йилдаги 256-сон қарори билан регламентланган. Хусусан, 1-иловага биноан Ўзбекистон Республикасида автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш, қайта рўйхатдан ўтказиш  ва  уларнинг  ҳисобини  олиб  бориш, миллий давлат рақами белгиларини бериш ва уларни алмаштириш қоидалари белгиланган.

 

Хусусий ёки корпоратив автомобилнинг рақам белгилари йўқотилган, ўғирланган, бузилган ёки синган тақдирда қандай йўл тутиш лозим?

  • ДЙҲХХ ҳудудий бўлимларига ариза (белгиланган шаклда) ёзиш.
  • Ўрнатилган давлат божини тўлаш.
  • Транспорт воситасини кўрик учун тақдим қилиш.

 

Қоидаларнинг 5 боби 7 бандига биноан яроқсиз ҳолга келиб қолган, шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари таъмирланмайди ва янгилари берилади. Бунда шикастланган ёки бузилган давлат рақами белгилари ўрнига транспорт воситаси эгасининг аризасига асосан уларнинг дубликати берилиши мумкин. Дубликатлар ДЙҲХХ ҳудудий органларининг буюртманомаси асосида тайёрланади. Дубликат олингунгача бўлган даврга йиғим ундирилмасдан илгари фойдаланилган давлат рақами белгилари берилади.

 

Автомобилга давлат рақами белгиларини қайта рўйхатдан ўтказиш учун йиғимлар миқдори қандай?

  • йўқотилган ДРРБ ўрнига ДРРБ бериш учун  - 4,5 ЭКИҲ;
  • яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилган бир жуфт ДРРБ ўрнига ДРРБ бериш учун – 1 ЭКИҲ;
  • яроқсиз ҳолга келган, шикастланган ёки бузилган битта ДРРБ ўрнига янги ДРРБ бериш – ЭКИҲнинг 50%и;
  • рўйхатдан ўтказиш тўғрисида гувоҳнома бериш учун ЭКИҲнинг 20%и;
  • қайта рўйхатдан ўтказиш учун – ЭКИҲнинг 10%и;
  • мажбурий техник кўрик учун (кўрикдан ўтиш муддати келган тақдирда) - ЭКИҲнинг 10%и.

 

 

Саида Жонизоқова, мухбиримиз.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2017-11-14
  • USD:8069.29 (+1.67) сум
  • EUR:9403.14 (+35.83) сум
  • RUB:136.26 (--0.36) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.