Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 дела для главбуха при «зомбиапокалипсисе» - читать на buxgalter.uz Как получить отсрочку (рассрочку) по ресурсным налогам – читать на buxgalter.uzКак уволить работника в период карантина – читать на buxgalter.uzНе позднее 2 апреля сдайте «статистику»! – читать на buxgalter.uzКогда закончится карантин? – читать на buxgalter.uzКак получить разрешительный стикер – читать на buxgalter.uz Как отчитаться по коммунальным услугам – читать на buxgalter.uz

Автомобиль сотиб олиш учун электрон навбатга туриш мумкин

03.10.2017

 

GM Uzbekistan компанияси Chevrolet.uz ягона савдо порталини ишга туширди. Энди харидорлар автомобиль харид қилиш учун электрон навбатга туриш имкониятини қўлга киритишди.

 

Янги хизмат реал вақт режимида керакли автомобиль модели, унинг позициясини, рангини танлаш билан бирга аризани рўйхатдан ўтказиш учун  автосалонни танлаш имкониятини ҳам тақдим этади.

 

Бунинг учун фойдаланувчилар Chevrolet.uz сайтида рўйхатдан ўтишлари, паспорт маълумотлари, СТИР, мобиль телефон рақами ва электрон почта манзилини киритишлари лозим. Шундан кейин автомобилни танлаб, буюртмани расмийлаштириш мумкин бўлади.

 

Буюртмани расмийлаштирган харидорга ягона идентификация рақами берилади. Шу рақам ёрдамида навбатнинг қачон келишини онлайн равишда текшириб туриш мумкин.

 

Автомобилни олиш навбати етганида, автосалон харидор билан боғланади.

 

GM Uzbekistan компанияси автомобиль харид қилиш учун шартномани портал орқали олиш имкониятини яқин кунларда йўлга қўйишни режалаштирмоқда.

 

Фозила Ашурова, мухбиримиз.