Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Что должен знать бухгалтер предприятия, имеющего товарный знак – читайте на buxgalter.uzЗачем нужно проверять платит ли ваш контрагент НДС – читайте на buxgalter.uzЧто должен сделать бухгалтер до 25 июля – читайте на buxgalter.uzКак отразить в отчетности переход на налог на прибыль в середине квартала – читайте на buxgalter.uz

Автомобиллар Давлат хизматлари марказларида давлат рўйхатидан ўтказилади

18.02.2019

Читать на русском языке

1 апрелдан Давлат хизматлари агентлигининг пойтахтдаги исталган «ягона дарчаси»да янги автомобилни рўйхатдан ўтказиб, давлат рақами белгиларини рўйхатдан ўтказиш мумкин бўлади. Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси шу ҳақда хабар берди.  

 

Президентнинг 12.12.2017 йилдаги ПФ–5278-сон Фармонида (3-илова, 58-банд) жисмоний ва юридик шахсларнинг автомототранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ИИББ ҳузуридаги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасидан Давлат хизматлари агентлигига берилиши назарда тутилган. 

 

Бунинг учун 2020 йил 1 ноябргача муҳлат белгиланган эди. Бироқ у амалда 2019 йил 1 апрелдан ишга туширилади. Кўрсатилган санадан бошлаб Тошкентдаги ўн битта Давлат хизматлари марказининг исталганида «ягона дарча» орқали тартиб-таомилни амалга ошириш мумкин бўлади.

 

Транспорт воситаларини қайта рўйхатдан ўтказиш (автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш) ҳозирча ЙҲХБнинг туманлараро рўйхатдан ва имтиҳондан ўтказиш бўлинмалари зиммасида бўлади, бироқ IT-инфратузилма устида олиб борилаётган иш якунлангани заҳоти Давлат хизматлари агентлигига ўтказилади.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_