Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Какие формы статотчетности утверждены на 2026 год Как перейти с НСО в фиксированной сумме на НСО по ставкам с 1 января 2026 года Предварительный производственный календарь на 2026 год

Айрим божхона тўловларини амалга ошириш тартиби ўзгарди

22.04.2024

Читать на русском языке

Вазирлар Маҳкамасининг 17.04.2024 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат чегара ўтказиш пунктларида давлат назоратидан ўтказиш тартиботлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 210-сон қарори қабул қилинди.

 

Ўзгаришларга мувофиқ:

  • божхона ҳамроҳлигидаги кузатув учун божхона йиғимларини транспорт воситаси божхона ҳамроҳлигига олингандан сўнг ҳам тўлаш мумкин;
  • чегара ўтказиш пунктларида ундирилиши белгиланган чет давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кирганлигини ва унинг ҳудуди орқали транзити учун йиғимни божхона ҳудудида тўлаш мумкин бўлади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 18.04.2024 йилдан кучга кирди.


Собир Нурбердиев