Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Ввез товар из-за рубежа – стал плательщиком НДС – читать на buxgalter.uzМожно ли одновременно применять нулевую и льготную ставки налога на прибыль – читать на buxgalter.uzЭСФ: бюджетники – не исключение – читать на buxgalter.uzМожно ли уволить «срочника» на «больничном» - читать на buxgalter.uz

Банк иловалари рейтинги эълон қилинди

30.09.2020

Читать на русском языке

Bank.uz Ўзбекистон банклари мобиль иловаларини ўрганиб чиқди ва энг яхши иловаларнинг дастлабки рейтингини тузди. 17 та банк иловаларининг 30 та функционал имкониятлари – рақамли офис, ўтказмалар, карталар, валюталарни айирбошлаш, хизматлар ҳақини тўлаш, омонатлар, кредитлар ва бошқа имкониятлар ўрганиб чиқилди.

 

Бешта энг яхши банк иловалари қуйидагилар ҳисобланади:

1. Kapitalbank – 50 балл
2. Sanoat Qurilish Bank – 47 балл
3. NBU – 46 балл
4. Ипак йўли – 46 балл
5. Халқ банки – 46 балл

Тўлиқ рейтинг натижалари билан бу ерда танишиш мумкин.

 

Рейтингда иштирок этган кўп банкларнинг иловаларида картадан картага ўтказмалар, Visa ёки Mastercard халқаро карталарининг боғлиқлиги ҳамда сўмни долларга конвертациялаш, коммунал хизматлар ҳақини, жарималарни тўлаш, мобиль алоқа ва интернет учун тўлов амалга оширилган. Кўп банкларда мижозларга иловалар орқали омонат очиш имконияти яратилмоқда.

 

Бошқа томондан, кўпгина банкларда иловалар орқали ҳисобрақам очиш хизматлари тақдим этилмаган. Рейтингда иштирок этаётган банкларнинг деярли ярмида карточкага онлайн буюртма бериш имконияти мавжуд эмас.

 

Бозорда янги – виртуал карта, кэшбэк, халқаро тўлов тизимларида ҳисобрақамларни тўлдириш, Visa карталарига тўғридан-тўғри ўтказмалар ўтказиш каби хизматлар пайдо бўлди.

 

«2020 йилги энг яхши банк мобиль иловаси» номинацияси ғолибини аниқлаш бўйича йиллик ўрганишларнинг биринчи босқичи доирасида дастлабки рейтинг тузилган. Биринчи босқичда банклардан олинган маълумотлар асосида рейтинг тузилган бўлса, иккинчи босқичда иловалар Bank.uz экспертлари томонидан баҳоланди.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_