Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzМожет ли иностранное юрлицо торговать на местных маркетплейсах без регистрации в Узбекистане Что делать, если при выставлении ЭСФ возникает ошибка «Покупатель не является вашим клиентом» Как учесть передачу материалов по договору займа Как предприятиям оптовой и розничной торговли работать с маркированными прохладительными напитками

Банкда чет эл валютасини қандай сотиб олиш мумкин

12.09.2017

Марказий банк жисмоний шахслар томонидан хорижий валютани сотиб олиш тартиби тўғрисидаги сўровга тушунтириш берди.

 

Жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш

 

Фуқаролар тижорат банкларининг конверсион бўлимларида халқаро тўлов карталарига (конверсион) ўтказиш билан чет эл валютасини нақдсиз шаклда сотиб олишлари мумкин.

 

Миллий валютадаги тўлов ҳам нақд, ҳам нақдсиз шаклда – банк тўлов карталари орқали амалга оширилиши мумкин.

 

Халқаро тўлов карталарини очиш ва фойдаланиш билан боғлиқ харажатлар

 

Халқаро тўлов карталарини очиш ва фойдаланиш учун тижорат банклари томонидан қуйидаги комиссион ҳақ ундирилади:

  • картани очиш учун - 75 мингдан 100 минг сўмгача (бир марталик тўлов);
  • картадан фойдаланиб тўловлар амалга оширилганда комиссия ҳақи - ҳар бир транзакция суммасининг 0,5%идан 1%игача бўлган миқдорда;
  • чет элдаги банкоматлардан нақд чет эл валютасини ечиб олиш - операция суммасининг 1%и миқдорида.

 

Халқаро тўлов тизимлари (VISA, MasterCard ва бошқалар) операторлари талабларига кўра, банклар томонидан 35 доллардан 100 долларгача миқдорда камайтирилмайдиган қолдиқ (суғурта депозити) ўрнатилган бўлиб, ундан мижоз фойдалана олмайди ва тўлов картаси ёпилганидан сўнг у мижозга қайтарилади. Суғурта депозитидан маблағлар ортиқча сарфланганида банк томонидан фойдаланилади. Маблағлардан ортиқча фойдаланиш курснинг ўзгариши ёки тўлов картаси бўйича амалга оширилган операциялар учун чет эл банкининг комиссион ҳақи қўлланилиши натижасида  вужудга келиши мумкин.

 

Халқаро (конверсион) тўлов карталаридан фойдаланиш

 

Конверсион карталардан фақат хорижда фойдаланиш мумкин. Банкоматлардан ҳеч қандай чекловларсиз нақд валютани ечиб олиш, дўкон ва меҳмонхоналарда, тўловга карта қабул қилинадиган барча жойларда карта орқали тўловни амалга ошириш мумкин. Тўлов карталаридан барча мамлакатларда фойдаланиш мумкин, мамлакатлар бўйича чеклов ва нақд хорижий валютани ечиб олиш бўйича лимит ўрнатилмаган. Бунда чет эл банклари ўз банкоматларидан нақд пулларни ечиб олишга маълум бир лимит ўрнатиш амалиётидан фойдаланишини эътиборга олиш зарур. Одатда, бу операциялар сонини чекламаган ҳолда битта операцияга ўрнатиладиган лимитдир.

 

Шунингдек, картадаги валюта маблағларидан тасдиқловчи ҳужжатлар (инвойслар) асосида хорижда ўқиш ёки даволаниш учун бевосита Ўзбекистондаги банкдан туриб тўловни амалга оширишда фойдаланиш мумкин.

 

Республика ҳудудида конверсион картадан маблағлар фақат миллий валютада жорий айирбошлаш курси бўйича ечилиши мумкин.

 

Чет эл валютасида тўлдириладиган халқаро тўлов карталари

 

Фуқаролар томонидан чет эл валютасида тўлдириладиган халқаро тўлов карталаридан мамлакатимиз ҳудудида фойдаланиш бўйича чекловлар йўқ. Бундай карталардаги маблағлар банк ёки банкоматлардан  хоҳ миллий валютада, хоҳ хорижий валютада (карта сақловчисининг ихтиёрига кўра) нақд шаклда ечиб олиниши мумкин.

 

Ушбу карталардан чет элда ҳам, Ўзбекистон ҳудудида ҳам дўконлар, меҳмонхоналар ва картани тўловга қабул қилиш учун тегишли терминалларга эга барча жойда ҳеч қандай чекловларсиз фойдаланиш мумкин.

 

Ўзбекистон Республикаси банклари томонидан халқаро тўлов карталарини очиш ва ундан фойдаланиш учун ундириладиган тўловлар ҳақида маълумот

 

Банк 

карта очиш учун комиссия

карта билан тўловни амалга оширганда комиссия

нақд чет эл валютасини ечиб олишда комиссия 

картадаги минимал қолдиқ (суғурта депозити) 

ТИФ миллий банки

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Ўзсаноат қурилишбанки

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Агробанк

100 000 сўм

0,5%

1%

100 доллар

Микрокредитбанк

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Халқ банки

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Қишлоқ қурилиш банк

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Туронбанк

100 000 сўм

1%

1%

50 доллар

Ҳамкорбанк

75 000 сўм

0,7%

1%

100 доллар

Асакабанк

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Ипак Йўли банки

100 000 сўм

0,7%

1%

100 доллар

ЎТ-Банк

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Трастбанк

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Алоқабанк

100 000 сўм

0,5%

1%

100 доллар

Ипотека-банк

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

КДБ банк Ўзбекистон

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Универсалбанк

100 000 сўм

1%

1%

50 доллар

Капиталбанк

80 000 сўм

1%

1%

35 доллар

Равнақбанк

100 000 сўм

0,7%

1%

100 доллар

Даврбанк

100 000 сўм

0,5%

1%

100 доллар

Инвест финанс банк

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Азия Альянс банк

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Ориент финанс банк

100 000 сўм

1%

1%

100 доллар

Хай-Тек банк

100 000 сўм

1%

1%

50 доллар

Савдогарбанк

100 000 сўм

1%

1%

50 доллар

 

 

 

 

 


kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-23
  • USD:12711.00 (+0.00) сум
  • EUR:13538.49 (+0.00) сум
  • RUB:136.31 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах