Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Банкирларга аёллар тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича ғоялар тақдим этилди

18.08.2017

 

Республиканинг тижорат банклари ходимлари аёллар тадбиркорлигини кредитлашнинг халқаро тажрибасини ўрганишмоқда. Икки кунлик семинарга Хотин-қизлар қўмитаси ва Марказий банк кўмагида ССП ва БМТ ТДнинг “Ўзбекистон бизнес-форуми” лойиҳаси (III фаза)  ташкилотчилик қилишди.

 

БМТ ТД консультанти Дилдора Тожибоеванинг таъкидлашича, халқаро тажрибани ўрганиш шуни кўрсатадики, гендер кредитлаш — аёллар томонидан бизнесни очиш имкониятидир.

 

– Семинарда АҚШ, Австралия, ЕИ мамлакатлари ҳамда Яқин Шарқнинг тажрибаси тақдим этилади. Масалан, Иордания ва Ливаннинг кўрсаткичлари намуна бўлиши мумкин, у ерда аёллар тадбиркорлиги яхши ривожланган. Шотландияда эса дастурни рўёбга чиқариш  бошланганидан кейин уч йилдан сўнг янги очилган корхоналарнинг 40%и аёлларга тегишли экани аниқланган.

 

Шунингдек, МДҲ давлатлари, хусусан Россия, Қозоғистон, Белоруссия, Молдавия, Озарбайжон банкларининг тажрибасини кўриб чиқамиз. Биз аёлларнинг молиявий хатти-ҳаракатларини умумий кўринишда ҳамда банклар билан ҳамкорликда муҳокама қиламиз.

 

Семинарнинг биринчи кунида иштирокчилар Ҳамкорбанк ва Ипак йўли банкининг Осиё Тараққиёт банкининг аёлларни кредитлаш бўйича дастурида иштироки натижаларини ўрганишди.

 

- Тренингнинг мақсади – банк ходимларининг гендер молиялаштиришнинг ўзига хосликлари бўйича билимини ошириш, – деб таъкидлади Д. Тожибоева. – Семинар натижаларига кўра иштирокчилар аёллар сегменти учун талабгор маҳсулотларни ишлаб чиқиш ва хизмат кўрсатиш тизимини яхшилашнинг гендер жиҳатларидан фойдаланиш бўйича ҳаракатлар режасини ишлаб чиқиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоизки, аёллар тадбиркорлиги кичик бизнесда жамланган. Ушбу сегментнинг ўсиши учун банкларнинг кўмаги зарур.

 

***

 

Маълумот учун: «Ўзбекистон бизнес-форуми  (III фаза)» лойиҳаси  ССП ва БМТ ТДнинг ҳамкорликдаги ташаббусидир. Онлайн-хизматларни жорий этиш, норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш ҳамда инклюзив бизнес-моделларни ривожлантириш ва тарғиб қилиш йўли билан бизнесни юритиш шарт-шароитларини яхшилашга қаратилган.

 

 

Саида Жонизоқова.

 

Курс валют

2017-11-21
  • USD:8085.11 (+15.82) сум
  • EUR:9487.07 (+83.93) сум
  • RUB:136.65 (+0.39) сум
Общество с ограниченной ответственностью ООО «Toprint» Мирабадского района г. Ташкента, (ИНН 206957405) ИЗВЕЩАЕТ об уменьшении уставного фонда с
2 110 000 000 сумов до 594 387 000 сумов.