Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
4 дела для главбуха при «зомбиапокалипсисе» - читать на buxgalter.uz Как получить отсрочку (рассрочку) по ресурсным налогам – читать на buxgalter.uzКак уволить работника в период карантина – читать на buxgalter.uzНе позднее 2 апреля сдайте «статистику»! – читать на buxgalter.uzКогда закончится карантин? – читать на buxgalter.uzКак получить разрешительный стикер – читать на buxgalter.uz Как отчитаться по коммунальным услугам – читать на buxgalter.uz

Банклар нақд валюта бера бошлади

04.04.2018

Апрель ойидан бошлаб жисмоний шахслар халқаро тўлов карталарига сотиб олинган валютани нақд шаклда олишлари мумкин. Халқаро тўлов карталарига валюта олди-сотдисида ҳам жисмоний шахсларнинг счётларини масофадан туриб бошқариш тизими жорий этилган.

 

2018 йил 23 мартдаги «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3620-сон қарорни ижро этиш мақсадида ушбу янгиликлар жорий этилди, дея хабар беради Марказий банк.

 

Марказий банкнинг эслатиб ўтишича, мижозлар тўлов карталари орқали нақд валютани банк кассасидан олаётганларида шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжат) асосида мижоз идентификация қилинади.

 

Бундан ташқари, тижорат банклари нақд валюта олинадиган банкоматлар сонини мунтазам ошириб борадилар ва жорий йил охиригача 1000 дан ортиқ банкомат ўрнатилади.

 

Халқаро тўлов тизимлари қоидаларига мувофиқ, битта банк картасидаги нақд маблағлар бошқа банкларда (банкоматларда ёки тўлов терминалларида) олинганда қўшимча воситачилик ҳақи (одатда, олинаётган сумманинг 1%и) ушлаб қолинади.

 

ТИФ Миллий банки, Ҳамкорбанк, Ўзсаноатқурилишбанк, Ипотека банк, Агробанк, Ориент финанс банк, Азия альянс банк, Қишлоқ қурилиш банк ва Ипак йўли банки халқаро тўлов карталарига валюта сотиб олиш ва сотиш имконини берувчи мобил иловаларни ишга туширди.  

 

 


 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_