Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как в налоговой отчетности применить ставку соцналога 1% - читать на buxgalter.uzКак посчитать НДС от разовых сборов рынка – читать на buxgalter.uzЧастные медорганизации получили льготу по ввозимым автомобилям – читать на buxgalter.uz«Уточненку» по НДС пока не принимают – читать на buxgalter.uz

Банкларга истакни инобатга олиш, мижозларга эса суиистеъмол қилмаслик тавсия қилинди

26.03.2020

Читать на русском языке

Пандемия туфайли қарз олувчиларнинг  кредитлари бўйича тўловлар билан боғлиқ хатарларни енгиллаштириш учун Марказий банк кредит ташкилотларига тавсияларни эълон қилди.

 

Улар қуйидагилардан иборат:

  • жорий қилинган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздор – жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мурожаатларига асосан, 2020 йил 1 октябрга қадар кредит тўловларини қайтаришда имтиёзли давр бериш ва мос равишда якуний тўловлар муддатларини узайтириш;
  • муддати ўтган қарздорликларни кечиктирилишида жарима санкцияларини қўлламаслик ҳамда ундирувни кредит таъминотига қаратмаслик.

 

Кредит ташкилотларига юқоридаги тавсияларга асосан шартлари қайта кўриб чиқилган кредитлар сифатининг таснифини ўзгартирмаслик ҳуқуқи берилди. Шунингдек, уларга қисқа муддат ичида кредит тўловларини кечиктириш масалалари бўйича мурожаатларни масофавий тарзда кўриб чиқиш тизимини яратиш чораларини кўриш тавсия этилади.

 

Тақдим этилаётган имтиёзлардан инсоф билан фойдаланиш мақсадида мижозларга фақат уларнинг молиявий аҳволи узоқ вақт ёмонлашган тақдирдагина кредит ташкилотларига мурожаат қилишлари тавсия қилинади.

 

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_