Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Как уплачивать и отчитываться по налогу на прибыль в 2020 году - читать на buxgalter.uzДИЛЬШОД СУЛТАНОВ ОТВЕЧАЕТ: постановка на учет и расчет НДС для постоянных учреждений - читать buxgalter.uzНалоговики уверены, что коррупции в ОГНС теперь будет меньше. Почему? - читать на buxgalter.uzНалоговая отчетность за 2019 год: что и в какие сроки сдавать - читать на buxgalter.uzПереход на онлайн-ККМ: почему налоговики требуют невозможного? - читать на buxgalter.uzКак пересчитывать льготы по НДФЛ, если размер МРОТ изменится - читать на buxgalter.uz

Байрам – таътилда ҳам байрам

22.07.2015

Ёзда, нафақат ёзда, умуман шундай бўладики байрамлар йиллик меҳнат таътили кунларига тўғри келиб қолади. Бу унинг давомийлигига таъсир қилади ҳамда бу корхона ҳужжатларида акс эттирилиши керак.

 

 

Демак, масалан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори билан 18 июль Ўзбекистонда дам олиш куни деб эълон қилинди.

 

Шу муносабат билан, байрам пайтида таътилда бўлган ходимларга таътилни бир кунга узайтириш ҳамда бу тўғрисида буйруқ чиқариш лозим.

 

 

Меҳнат қонунчилигига асосан таътилларнинг муддати олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади.

 

 

Таътил даврига тўғри келиб қолган ва Меҳнат кодексининг 131-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди.

 

 

Масалан, ходим буйруққа мувофиқ 6 дан 28 июлгача (28 июлни ҳам қўшиб) таътилда.

 

 

Бу ҳолда тахминан қуйидаги мазмунда буйруқ чиқариш лозим:  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги Қарори” ҳамда 2015 йил 18 июль дам олиш куни деб эълон қилиниши муносабати билан ходимнинг (Ф.И.О.) ишга чиқиш санаси 2015 йил 30 июль кунига кўчирилсин.”.

 

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.