Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz:Как открыть вторичный расчетный счет В командировку – по турпутевке Как применить нулевую ставку налога на прибыль и отразить ее в налоговой отчетности Если контрагент не подписывает исправленный счет-фактуру

Бепул беришда ҚҚС қандай ҳисоблаб чиқарилади

15.12.2020

Читать на русском языке

Товарларни (хизматларни) бепул беришда, бундан шундай бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно, ҚҚС ушбу товарларнинг (хизматларнинг) бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

 

Ушбу қийматни қандай аниқлаш ва қандай ҳолларда бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳисобланиши ҳақида Молия вазирлигининг билвосита солиқлар ва божхона тўловлари методологияси бўлими бошлиғи  Баҳодир БОЙҚОБИЛОВ buxgalter.uz учун махсус сўзлаб берди:

 

- Товарларни бепул бериш (хизматлар кўрсатиш) – бу ҚҚСни ҳисоблаб чиқариш мақсадида реализация қилиш бўйича айланмадир. Бундан товарларни шундай бериш, хизматлар кўрсатиш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган ҳоллар мустасно.

 

Бепул бериш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида ишлаб чиқарилган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

 

Мисол

 

Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган товарларни бепул бериш

 

ҚҚС тўловчиси бўлган савдо корхонаси реклама мақсадида харидорларга ўз товарларининг намуналарини ва ўзининг логотипи туширилган ёдгорликларни (футболкалар, ручкалар, пакетлар) бепул тарқатади. Бу корхонанинг товарларига мижозлар эътиборини жалб қилиш, мавжудларини сақлаш ва янги мижозларни топиш учун амалга оширилади.

 

Бундай бериш - иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди, сабаби даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида амалга оширилади, бундай фаолиятни сақлаш ва ривожлантириш учун зарур. Бинобарин, мазкур вазиятда ҚҚС солиш объекти юзага келмайди.

 

Buxgalter.uz да батафсил ўқинг.

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_