Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzДва мнения о порядке выплаты компенсации за задержку выплаты дохода работникам Как уведомления по итогам автокамерала отличать от «неавтокамеральных» Как рассчитать НДФЛ и взносы на ИНПС за апрель 2024 года Как работать с резервом по сомнительным долгам

BIR.UZ бухгалтерлар ва иш берувчиларга ёрдам беради

27.12.2017

Савдо-саноат палатасида мамлакатимизнинг ихтиёрий сертификатлаш дастури —  BIR.UZ бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг тақдимоти бўлиб ўтди. Тадбирда ССП, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, «Норма» профессионал ривожланиш маркази вакиллари ҳамда амалиётчи бухгалтерлар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

 

Бухгалтерлар малакасини баҳолаш тизимининг жорий этилиши синов режимида жорий йилнинг июль ойидан бошланган. 2018 йилнинг январь ойидан бошлаб эса барча хоҳловчилар BIR.Uz дан тўлиқ ҳажмда фойдалана олишлари мумкин бўлади. Яқин орада тизим кўп сонли бухгалтерларнинг малакасини оширишда ёрдам берадиган дастакка айланишига умид билдириб қоламиз.

 

Бухгалтерия – ҳар қандай ташкилотнинг муҳим тузилмаларидан бири, бутун жамоанинг муваффақияти кўп жиҳатдан унинг ишига боғлиқ. Шу боис иш берувчининг юқори малакали бухгалтерлари бўлиши даркор, улар эса ўз навбатида ўзларининг профессионал даражаларини мунтазам равишда ошириб боришлари лозим. 

 

ВIR.UZ тизимининг таълим хизматлари бозорига чиқиши билан иш берувчилар ва мутахассислар ноёб дастакка эга бўлишди. Бухгалтерларга у камчиликларни осонгина тўлдириш ва профессионал даражасини баҳолаш имконини беради. Иш берувчиларга – бизнесининг ўзига хосликларидан келиб чиққан ҳолда ўз бухгалтерларини аттестациядан ўтказиш ва малакасини ошириш, бўш молиявий иш ўринларига номзодларни саралашга имкон яратади.

 

Бухгалтер www.bir.uz сайтига кирса ва қуйидаги бешта босыични бажарса, юқоридагиларнинг барчаси ҳақиқатга айланади:

  • порталда рўйхатдан ўтади;
  • ихтисосликни танлайди;
  • таълим берувчи тестдан ўтади ва электрон сертификат олади;
  • синов имтиҳонидан ўтади ва юзма-юз ўтказиладиган имтиҳонга тайёрланади;
  • юзма-юз ўтказиладиган имтиҳондан ўтади ва малака аттестатини олади.  

 

BIR.UZ тизими – бу ноодатий таълим ресурси бўлиб, таълим берувчи тестлар тарзида тақдим этилган. Хатога йўл қўйилган тақдирда тизим шу мавзу бўйича ўқув материалини очади.  

 

Ўқув матнлари муаллифлари – «Норма» экспертлари, республикамизнинг йирик компанияларида иш юритаётган амалиётчи бош бухгалтерлар, Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва Тошкент молия институти ўқитувчилари. Профессионал муҳаррирлар материалларни ишлаб чиқиш устида икки йил мобайнида иш олиб боришди. Натижада энг мураккаб бухгалтерлик саволлари оддий халқчил тилда баён этилди. Материалларнинг катта қисми амалиётдаги тушунарли мисоллардан келтирилгани туфайли шундай самарага эришилди. Материални қабул қилишга схема ва иллюстрация-суратлар ёрдам беради. Кўп миқдордаги муҳим маълумотлар орасида мўлжал олишга ва зарур маълумотларни осон топишга «ёдлагичлар» ёрдам беради.

 

Таълим берувчи тестлаш 465 та мавзу ва 3200 тадан ортиқ тестлар бўйича ўқув материалларини ўз ичига олган.

 

Тизим ҳар бир бухгалтерга профессионал ўсиш ва яхши иш топишда ёрдам беради. У амалиётчи бухгалтерлар, бухгалтерия соҳасида ишлашга эндигина тайёрланаётганлар ва ўз малакасини оширмоқчи бўлганлар учун тўғри келади.

 

Таълим берувчи тестлаш натижаларига кўра фойдаланувчига номи ёзилган электрон сертификат берилади, уни резюмега электрон тарзда ёки қоғоз кўринишда чоп этиб осон илова қилиш мумкин. Юзма-юз имтиҳонларни муваффақиятли топширганларга аттестатлар берилади. Улар икки вариантда бўлиши кўзда тутилган – бухгалтерлар ва бош бухгалтерлар учун. Малака имтиҳони бухгалтерлик касбининг ҳар бир ихтисослиги бўйича юзма-юз ўтказилади ва 3 босқични ўз ичига олади:

  • тестлаш;
  • вазият билан боғлиқ масалани ечиш;
  • бирламчи ҳужжатлар шаклларини тўлдириш.

 

Имтиҳон вазифаларининг сони ва мураккаблик даражаси ихтисосликка боғлиқ ва улар қуйидагилардан иборат:

  • бухгалтер-ҳисобчи;
  • ҳисоб рақамлар бўйича бухгалтер;
  • АВ ва НМА бўйича бухгалтер;
  • моддий бухгалтер;
  • ишлаб чиқариш бўйича бухгалтер;
  • иш ҳақи ва ходимлар билан ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер;
  • ўзаро ҳисоб-китоблар бўйича бухгалтер, бош бухгалтер  (солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби);
  • бош бухгалтер (солиқ солишнинг умумбелгиланган тизими).

 

Бош бухгалтер аттестатини олиш учун 2 имтиҳон куни мобайнида 80 та тестни топшириш, солиқ оқибатларини ҳисоблаш ҳамда 20 тагача реал хўжалик операцияларини ҳисобга олиш, бир қанча ҳисобот ҳужжатларини тўлдириш зарур.

 

Тестларни топширишда уринишлар сони чекланмаган: саволлар катта захира билан тузилган, мунтазам автоматик равишда ротация амалга оширилади. Бухгалтер ўқув материалини чинакам ўзлаштирганидан кейин тестларни топшириши мумкин бўлади.

 

Энг асосийси – у буни ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда исталган қулай вақтда амалга ошириши мумкин. Уйда, дам олиш кунлари, куннинг исталган қисмида, ҳаттоки –поездларда, бирор нарса билан шуғулланиб вақтни ўтказиш зарур бўлган ҳолатларда,  Интернетга уланган мобиль қурилма бўлса бас.

 

BIR.UZ тизими Савдо-саноат палатаси, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, Тошкент молия институти, «Норма» профессионал ривожланиш маркази томонидан яратилган.

 

 

kadrovik.uz

Курс валют

2024-04-25
  • USD:12689.97 (+0.00) сум
  • EUR:13557.96 (+0.00) сум
  • RUB:137.20 (+0.00) сум

Читайте в свежих номерах