Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uz Как срочно нужно реализовать немаркированные прохладительные напитки ЭТТН для авто, приобретенных в лизин Как не-финансисту разобраться в финансах… не учась Как учитывать списание ГСМ – Buxgalter Pro

Bir.uz бухгалтерлардан бошқалар учун ҳам фойдали бўлиши мумкин

07.12.2018

Читать на русском языке

Бухгалтерия ҳисобининг асосларини кўплаб соҳа вакиллари билиши зарур. Шунинг учун ҳозирда Намангандаги «Panda Sanoat Savdo» МЧЖнинг бирваракайига беш нафар ходими bir.uz тизимида шуғулланишмоқда. Улар ўз танловлари хусусида экспресс-савол жараёнида айтиб беришди.

 

Элёрбек Турғунов, муҳандис:

 

 – Ишни мен Наманган муҳандислик-технология институтида ўқиш билан бирга олиб боряпман. Бухгалтерия билан қизиққанман. Устозим bir.uz тўғрисида айтиб қолдилар. Сайтга кирганимдан кейин, бухгалтерия ҳисобини ўрганиш учун ёзилдим. Сайт орқали бухгалтерия ҳисоби тўғрисида тушунчага эга бўлдим. Синов тестлари билимларимни мустаҳкамлашга имкон берди. Билимни текшириб кўриш учун барча материаллар бўйича тестларнинг борлиги менга ёқди. 

 

Акмалжон Жалилов, сотувлар бўйича менежер:

 

– Ўз билимларимни ошириб боришга доимо интилиб келаман. Бугунги кунда инсон ҳар томонлама ривожланган бўлиши лозим, чунки олинган билим сизга ҳар қадамда асқатади. Ишлаб  турган ҳолда яна бошқа мутахассисликни эгаллаш эса айни муддаодир. Ишонч билан айта оламанки, бу билимлар менга аниқ фойда беради. bir.uz да келтирилган материалларнинг ҳаммаси қулай ва қизиқарли. Шаҳримизда бухгалтерия ҳисоби бўйича курслар йўқ эмас – бор, лекин bir.uz бари бир яхши. Барча материалларга тушунтиришлар қизиқарли мисоллари билан келтирилган. Энг ёққан томони – аниқ йўналиш бўйича тестлардан ўтгандан кейин имтиҳон топшириб, ўз билимларингизни текшириб кўрсангиз бўлади.   

 

Анастасия Просторова, бухгалтер:

 

– Мутахассислик бўйича мен инглиз тили ўқитувчисиман, лекин мактабда математика мени кўпроқ қизиқтирарди.  Ҳозирги кунда «Panda Sanoat Savdo» компаниясида бухгалтер бўлиб ишлайман. bir.uz дастури ҳақида устозимиз Марина Александровна Вишневскаядан билиб олдим. Шаҳримизда бунга тенг келадиган яна бошқа дастур борлигини мен билмайман. Тезлаштирилган барча курслар сайтга жойлаштирилган деб ҳисоблайман. Бу дастур бухгалтерияни ишдан ажралмаган ҳолда ўзлаштирмоқчи бўлганлар учун жуда қўл келади. Ўқув материаллари тушунарли, содда тилда ёзилган, шу туфайли бухгалтерия ҳисобини мустақил равишда ўрганиш мумкин. Барча материаллар бухгалтериянинг асосий поғоналарига ажратилган. Тестларни топшириб, ҳар бир босқичда ўз билимингизни «элакдан ўтказсангиз» бўлади. 

 

Иброҳим Абдусатторов, иш юритувчи:

 

– Менинг ишим бевосита ҳисоб билан боғлиқ, шу боис бухгалтерияни ўрганишга қизиқиб қолдим. Олган билимларим ишимни анча осонлаштирди. Иш билан банд бўлганим учун кундузги бухгалтерия курсларига боролмайман, bir.uz эса – қулай, исталган бўш вақтингизда шуғуллансангиз бўлаверади. Ўқишни давом эттириш бўйича катта орзуим бор. Мазкур сайт ўзининг қулайлиги билан менга манзур бўлди. Материаллари жуда оддий, тушунарли тилда ёзилган. Бухгалтерияга оид бирор-бир билимга эга бўлмаган одам ҳам сайтга кириб, мустақил ўргана олади. 

 

Расулбек Орифжонов, супервайзер:

 

– Иш фаолиятим давомида мен кўпинча бухгалтерлик вазиятлари билан тўқнаш келаман. Бухгалтерияни ўрганмоқчи бўлганимнинг сабаби шунда.  Шубҳасизки, bir.uz ни танладим, чунки бу ресурс бухгалтерияни жуда оддий ва қулай тушунтиради. Интернет орқали истаган вақтингизда шуғуллансангиз бўлаверади. Ўқув материаллари қизиқарли қилиб берилгани учун ҳам тизимда ўқиш менга ёқади.   

 

Ажабланарлиси шундаки, сўров иштирокчиларининг барчасини нафақат иш жойи, балки уларнинг устозлари ҳам бирлаштириб туради: бош бухгалтер сифатида катта иш тажрибасига эга бўлган Марина Вишневская ва Зоҳиджон Сайдуллаев. Уларга доимо маслаҳат билан мурожаат қилиб туриш мумкин. 

 

  Олег Гаевой суҳбатлашди.



В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_