Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
Новое на buxgalter.uzКакие налоговые последствия влечет размещение рекламы в Инстаграме Как рассчитать среднемесячную зарплату бухгалтера-совместителя Внимание! До конца года проверьте штатное расписание и изменения по зарплате Как рассчитать и уплатить налог на воду по итогам года

Бир йилда 6,8 миллиондан ортиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилган

28.01.2022

Читать на русском языке

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг маълумотларига кўра, 26 249 нафар жисмоний шахсга (2020 йилда – 21 минг мурожаат) истеъмолчилар билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатилиб, 84% ҳолатда ижобий натижага эришилди.

 

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, истеъмолчи муаммоларининг ярмидан кўпи (51,5%и) уй-жой коммунал, қурилиш ва транспорт хизматлари, 23,4%и савдо, 14,8%и мобиль алоқа ва интернет, банк иши, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 10,2%и реклама ҳамда бошқа масалалар ҳиссасига тўғри келади.

 

Ўтган йил давомида истеъмолчиларга етказилган зарар миқдори 150 млрд сўмдан ортиқни ташкил этди (2020 йилда эса 54,7 млрд сўм). Мурожаатларни ҳал этиш жараёнида истеъмолчилар фойдасига 106,9 млрд сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоблар амалга оширилди. Бундан ташқари, фуқароларнинг ҳуқуқларини бузган шахслар томонидан 13,7 млн сўм жарима тўланган.

 

Истеъмолчиларга савдо ва умумий овқатланиш соҳасида 2,7 млрд сўм миқдорида маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди. Агентлик кўмагида 384 нафар истеъмолчи томонидан жами 2,8 млрд сўмлик турли хил товарлар (автомобиль, автомашина, маиший техника, қурилиш материаллари, кийим-пойабзал ва бошқа истеъмол товарлари) қайтарилди ёки алмаштириб берилди.

 

Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш

 

102 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларининг истеъмолчиларга таъсири баҳоланди, тегишли хулоса ва таклифлар берилди ҳамда амалдаги 40 та ҳужжат хатловдан ўтказилди.

 

Шунингдек Агентлик томонидан товарларнинг назорат харидини ташкил этиш ва экспертизадан ўтказиш, фармацевтика маҳсулотларини харид қилишни тартибга солувчи ҳамда норматив ҳужжатларнинг истеъмолчиларга таъсирини баҳолашни тартибга солувчи 14 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланди.

 

Мазкур ҳужжат лойиҳаларига кўра ижара, лизинг, ипотека, истеъмол кредити ва суғурта муносабатларида истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоясини янада мустаҳкамлаш мақсадида 5 та қонунга қўшимча ва ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрланди.

 

Масалан, йўловчилар ва транспорт воситалари ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш транспорт компанияларининг йўловчилар олдидаги асосий вазифаларидан биридир. Агентлик томонидан пойтахт метрополитени йўловчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилган ишлар натижаларига кўра, қонунчиликда (метрополитенда йўловчи ташишнинг барча жиҳатлари қамраб олинмаган «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонундан ташқари) йўловчиларни бевосита метрополитенда ташиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум бўлди.

 

Шунингдек темир йўл, ҳаво ва автомобиль транспортида йўловчилар, багаж ва юкларни ташиш қоидалари қонуности ҳужжатлари билан аниқ тартибга солинган.

 

Шу муносабат билан Агентлик томонидан ривожланган хорижий давлатларнинг бу борадаги илғор тажрибаси, метро вагонида ва эскалатордан фойдаланиш қоидаларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар, йўловчилар хавфсизлиги, багаж, қўл юкини ташиш ва сақлаш тартиби, тижорат объектлари ва рекламаларни жойлаштириш қоидалари ўрганилди.

 

Агентлик Транспорт вазирлигига метрополитенда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва хавфсизлигини тўлиқ таъминлаш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича ўз таклифларини киритди.

 

Лола Абдуазимова.