Неверный логин или пароль
x
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x

Биринчи кобейжинг карталарини чиқариш бошланди

08.11.2018

Читать на русском языке

 

Ўзбекистонда кобейжинг карталарини  чиқариш бошланди. Улар Uzcard ва UnionPay тизимларида бир вақтда ишлайди. Шунингдек, янги авлод пластик карталари орқали контактсиз тўлов технологияси (NFC) бўйича ҳисоб-китоб қилиш мумкин.

 

Кобейжинг карталари: нимага ва қаерда тўлаш мумкин?

 

Ўзбекистонда чиқарилган биринчи кобейжинг карталари UzCard ва UnionPay иккита тўлов тизимининг қўшма карталари ҳисобланади. Улар иккала тўлов тизими инфратузилмаларида фойдаланиш учун мўлжалланган. Ўзбекистонда кобейжинг карталари оддий сўм картаси, хорижда эса – валюта картаси сифатида тўловга қабул қилинади.

 

Кобейжинг картаси Ўзбекистонда, шунингдек 170 та мамлакатда ва UnionPay инфратузилмаси минтақаларида тўлов учун қабул қилинади. Жаҳонда UnionPay карталарини, тегишинча,  янги кобейжинг карталарини тўловга қабул қиладиган 10 миллиондан ортиқ савдо-сервис корхоналари мавжуд.

 

Бу – муҳим! Хорижда тўловни амалга оширганда сўмни эмитент банкнинг айирбошлаш шохобчасида АҚШ долларини сотиш кросс-курсини қўллаган ҳолда харид қилиш амалга ошириладиган мамлакат валютасига дарҳол конвертация қилиш амалга оширилади. Бу қулай – хорижга чиқишда олдиндан хорижий валютани сотиб олишга ва қўшимча равишда конверсион карта очишга ҳожат қолмайди.

 

Тўловнинг контактсиз усули жорий этилади

 

Янги кобейжинг карталари тўловни контактсиз амалга ошириш NFC технологияси ва кўп босқичли ҳимоя тизимлари билан жиҳозланган. Контактсиз тўловни фақат «NFC» логотипи мавжуд бўлган жойларда амалга ошириш мумкин.

 

Харид қилиш жараёнининг ўзи қуйидаги кўринишга эга:

  • кассир томонидан киритилган тўлов суммасини текшириш зарур;
  • контактсиз карта бир лаҳзага ҳисоблаш қурилмасига яқинлаштирилади;
  • товушли сигнал чиқади, дисплейда ёзув пайдо бўлади, бу тўлов амалга оширилганлигини тасдиқлайди;
  • терминал узиб қўйилади, бу суммани кўп марта ечиб олишни истисно қилади.

 

Бунда ушбу кобейжинг карталаридан фаолияти чипли картага асосланган, ўзбекистонликлар учун одатий бўлган терминаллар ёрдамида ҳам фойдаланиш мумкин.

 

Бугунги кунда Ўзбекистонда кобейжинг карталарини чиқариш ва уларга хизмат кўрсатиш Алоқабанк томонидан амалга оширилади. Мазкур банкда амалда бўлган тарифлар бу ерда келтирилган.

 

 

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info! Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_

Курс валют

2018-11-13
  • USD:8271.27 (+21.30) сум
  • EUR:9374.66 (--17.93) сум
  • RUB:121.79 (--2.88) сум