Неверный логин или пароль
или войдите через:
×
На ваш почтовый ящик отправлены инструкции по восстановлению пароля
x
До 25 августа надо сдать три отчета и уплатить налоги - читатйе на buxgalter.uzКакую ставку ЕНП за январь–июль 2019 года применить ИП, оказывающему посреднические услуги операторам и провайдерам - читайте на buxgalter.uzКакие нужны документы для возврата налога на прибыль с доходов нерезидента - читайте на buxgalter.uzКогда зачет НДС неправомерен - читать на buxgalter.uzНужен ли счет-фактура при оплате покупки корпоративной пластикой картой -читайте на buxgalter.uz

Йиллик текширувлар режа-жадвали тасдиқланди

09.07.2015

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ўзининг сайтида 2015 йилда хўжалик юритувчи субъектларни текшириш режа-жадвалини эълон қилди.

 

Солиқ тўловчи жорий йилда режали равишда текширув ўтказилиши режалаштирилаётган корхоналар рўйхатига киритилганлигини билиб олиши, текширув ўтказиш муддатини ва унда иштирок этадиган назорат қилувчи органларни аниқлаб олиши мумкин. Уни бу ерда ёки Солиқ қўмитаси сайтида юклаб олиш мумкин.

 

 

Эслатамизки, Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали  хўжалик юритувчи субъектларни текшириш  режа-жадвалидан кўчирма олиш мумкин. Бу хизмат назорат қилувчи органлар томонидан ноқонуний текширувларга йўл қўйилмаслиги учун ишлаб чиқилган.

 

 

“Текширув: А дан Я гача” Электрон маълумот тизими тадбиркорни ўтказиладиган текширувга тайёрлашда катта ёрдам кўрсатади. Бу Ўзбекистонда бизнесни текшириш ҳуқуқига эга солиқ, монополиядан чиқариш, молия, санитария, ёнғин назорати ва бошқа органлар билан ўзаро муносабатлар бўйича туркумлаштирилган амалий қўлланмадир.

 

Тизим фойдаланувчига текширувга тайёргарлик кўриш, хатоларни назоратчилар кўригидан олдин тузатиш ва санкциялар қўлланишининг олдини олиш ёки уларни энг паст даражага туширишда ёрдам беради. “Текширув: А дан Я гача” тадбиркорлик субъекти ва унинг мансабдор шахслари нима учун жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги ва қандай назорат қилувчи органлар томонидан суиистеъмолчиликларга қарши туриш аниқ кўрсатилган.